Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Хитойга сафар қилиши
(last modified Sun, 10 Jun 2018 06:21:50 GMT )
июн 10, 2018 11:21 Asia/Tashkent

 Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифи билан Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 18-саммитида иштирок этиш ва нутқ қилиш мақсадида жума куни Хитойга сафар қилди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз " Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг Хитойга сафар қилиши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифи билан Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 18-саммитида иштирок этиш ва нутқ қилиш мақсадида жума куни Хитойга сафар қилди. Саммит расман 9 июн кунида бошланди, бироқ ушбу кунда бутун Евроосиёдан Циндаога келаётган етакчиларнинг икки томонлама учрашувлари учун майдонга айланди. Саммит доирасидаги тадбирлар 2 кун давом этади ва Хитой жорий йилда ШҲТда раислик қилувчи давлат сифатида турли сиёсий ва маданий дастурларни тайёрлаган. Саммитнинг асосий ишчи куни бугун 10 июн куни бошланди. Бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу саммитда ташкилотнинг яқин йиллар учун ривожланиш йўналишини белгилаб берувчи кўплаб ҳужжатлар имзоланди. 

      Минтақавий хавфсизлик, барқарорлик, терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳамда ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш мавзулари ушбу саммит кун тартибининг диққат марказида бўлди. Эрон ислом жумҳурияти терроризмга қарши кураш йўналишида ва Эрон ичкарисида ҳамда минтақада кўплаб қимматли тажрибаларга эгадир. Ушбу саммитда мазкур соҳадаги ишлар бўйича минтақа мамлакатлари ўртасида маслаҳатлашувлар ва ўзаро фикр алмашинувлари бўлиб ўтди. Эрон ислом жумҳурияти бу хусусда Америка қўшма штатларининг минтақа мамлакатларининг ички ишларига аралашувидан келиб чиқаётган минтақадаги нотинчликлар ва терроризмнинг кенгайишига ишора қилиб шундай таъкидладики, минтақамиз кучли ва хавфсиз ҳамда ривожланган бўлиши керак. Шунингдек ушбу мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида биргаликда ўзаро ҳамкорликларни ва саъй-ҳаракатларни амалга оширишимиз талаб этилади. Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тожикистонда бўлиб ўтган саммити доирасида ҳам, Эрон ислом жумҳуриятининг минтақа ва жаҳондаги муҳим мавқеини таъкидлаб ўтган эди. Си Цзиньпин Эрон билан стратегик алоқалар ўрнатилишини истаган. Эрон ва Хитой кўп томонлама ҳамкорликларни таъкидлаб, мамлакатларнинг ички ишларига аралашувларни қабул қилмасликни ва ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро доирадаги ўрнини ва мавқеини янада ошириш учун саъй-ҳаракат қилишларини қайд этди. Шу каби ҳамжиҳатлик ва бирлашиш ҳаракатлари икки мамлакатнинг сиёсий ҳамкорликларига теран маъно бағишлайди.

     Бундан ташқари, икки юртнинг иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликлари айниқса Америка қўшма штатларининг ядровий келишувдан чиқиб кетганидан кейинги даврдаги муносабатлар, ўта муҳим аҳамият касб этади. Негаки, Хитой ҳам ядровий келишув диорасидаги музокарачи ва имзо қўювчи мамлакат ҳисобланади. Германия ташқи алоқалар кенгашининг эксперти доктор Кристиян Виперфорт АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиб кетишига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу вазиятда Россия ва Хитой Эрон учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан  ўзига хос муҳим аҳамият касб этади. Теҳрон европа мамлакатларини Москва ва Пекинга нисбатан ишончсиз эканлигини билади. Дарвоқеъ, Эрон ва Хитой алоқаларини бир томоннинг эҳтиёж ва боғлиқлигига қараб ёки бўлмасам  бошқа тарафнинг имкониятдан қулай фойдаланишига асосан бирёқлама таҳлиҳ ва танқид этиш шаклида баҳо бериб бўлмайди.

      Эрон ва Хитойнинг алоқалари ҳозиргача ўзаро ҳурмат, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик ва ташқи сиёсатдаги мустақиллик шунингдек, ўзаро манфаатлар доирасида муштараклик ҳамда биргаликдаги имконият ва эҳтиёж моделига асосланган ҳамкорлик қолипида шаклланган. Эрон ва Хитой минтақа ва халқаро миқёсда ўзаро яқинлашув ва ҳамкорлик қилиш бўйича муҳим ишларни амалга оширишди. Ҳақиқатда, Эроннинг минтақа ва халқаро майдондаги таъсирли роли Пекиннинг Эрон билан алоқаларини кенгайтиришдаги махсус эътибори стратегик даражага кўтарилди. Стратегик масалаларда муносабатларни янада яхшилаш сиёсати, шубҳасизки Эрон ва Хитой алоқаларини халқаро майдонда янада юксалтирди. Эрон ислом жумҳурияти президентининг Хитойга сафар қилиши ва Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитларида фаол ва қизғин иштирок этиши, Американинг бир томонлама олиб бораётган сиёсатларига жавоб бўлади. Теҳрон ва Пекин ўртасидаги узоқ муддатли алоқаларни таҳлил этишда ҳам ўзига хос аҳамият касб этади.

      Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти ва Россия федерацияси президентлари кеча шанба куни Хитойда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 18-саммити доирасида учрашиб суҳбат ўтказишди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ва Россия президенти Владимир Путин ушбу учрашувда икки томонлама сиёсий ва иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашни таъкидлашди. Руҳоний ва Путин минтақанинг айрим масалаларини ва ядровий келишувнинг охирги вазиятини ҳам муҳокама қилишди. Шу билан бирга душанба куни эрталаб Ҳасан Руҳоний Покистон президенти Мамнун Ҳусайн билан ҳам учрашиб суҳбат ўтказди. Айни вақтда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг аъзолари ҳисобланади. Шунингдек, мазкур ташкилотда Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлатлар мақомига эга. Бундан ташқари, Арманистон, Шри-Ланка, Непал, Камбожа, Туркия ва Озарбойжон ташкилотга ҳамкор давлатлар ҳисобланади.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.