Зариф: Эрон ҳалигача европаликлардан ядровий келишув доирасида имтиёзли пакет олгани йўқ
(last modified Wed, 13 Jun 2018 12:56:10 GMT )
июн 13, 2018 17:56 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ҳалигача европаликлардан ядровий келишув доирасида имтиёзли пакет олгани йўқ
    Зариф: Эрон ҳалигача европаликлардан ядровий келишув доирасида имтиёзли пакет олгани йўқ

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, европаликлар эронлик экспертлар билан ядровий кеклишув доирасида ўтказган музокараларида ушбу халқаро битим бўйича ўзларининг мажбуриятларини эълон қилишган бўлсада, бироқ улар керакли амалий пакетни тақдим этишганича йўқ. 

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Жавод Зариф Жанубий Африкага сафар қилиши арафасида, мухбирлар билан ўтказган суҳбатида Теҳронда ўтган ҳафта ўтказилган Эрон ва 4+1 гуруҳи экспертларининг музокараларига ишора қилиб,

шундай айтдики, ядровий келишувнинг барча тарафлари Эронга тақдим этилиши керак бўлган имтиёзли пакет устида иш олиб боришмоқда. Шу билан бирга вақт ҳам чекланган ва фурсат кам қолган. 

АҚШ президенти Доналд Трамп 8-май куни Эронга қарши асоссиз айбловларни илгари суриб, Вашингтоннинг ядровий келишувдан чиқишини ва олти ой муддатдан кейин санкцияларнинг қайта жорий этилишини эълон қилган эди.

Трамп томонидан кўрилган ушбу кескин чоралар ва ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар, халқаро майдонда ҳамда мамлакат ичкарисида ҳам кенг кўламли эътирозларга ва танқидларга сабаб бўлди.

Шундан сўнг, ядровий келишувда иштирок этган томонлар Британия, Франция, Хитой, Россия, Германия ва Европа иттифоқи ушбу халқаро келишувни ҳимоя қилиб чиқишди.  

Эрон ва Европа иттифоқи ўтган ҳафталарда АҚШнинг мазкур халқаро битимдан чиқиб кетганидан сўнг, ядровий келишувни сақлаб қолиш мақсадида ўзаро музокараларни бошлашди.  

Ёрлиқ