Рамазон ҳайити намози Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари имоматлигида ўқилди
(last modified Fri, 15 Jun 2018 10:10:02 GMT )
июн 15, 2018 15:10 Asia/Tashkent
  • Рамазон ҳайити намози Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари имоматлигида ўқилди

Бугун Имом Хумайний (р) мусаллосида Ҳайит намози Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари ва кўп сонли теҳронлик фуқароларнинг иштирокида ўқилди.

Эроннинг мусулмон халқи бугун  бутун мамлакатда бир ойлик убудат, ибодат ва рўзадорликдан кейин Рамазон ҳайити намозини ўқишди.

Бугун барча Исломий мамлакатлар, жумладан Эрон Ислом Жумҳуриятида Фитр байрами эълон қилинган.

Ислом динида шаввол ойининг биринчи куни Фитр ҳайити сифатида нишонланади. Зеро мусулмонлар муборак Рамазон ойида ибодат ва мағфират ила жон ва руҳларини гуноҳлардан покиза айлаб, ўзларининг ҳақиқий фитратларига эришишади.