Сионистик режим мусулмон халқларининг ҳимматлари билан нобуд бўлади
Сионистик режимнинг муаммоси унинг ноқонунийлигидадир
Бугун, жума куни Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари тузум масъуллари, хорижий мамлакатлар элчилари,ва аҳолининг турли қатламларидан бўлган кишилар билан Фитр байрами муносабатига бағишлаб ташкил этилган мулоқотда исломий жамият ҳамда Ислом уммати шарофати ва кароматининг муҳим омилларидан бири иттифоқ бўлиш ва ихтилофларни бартараф этиш эканлигини таъкидладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Исломий давлатлар ҳамда сиёсий,диний ва маданий фаолларнинг масъулиятини зўравон қудратлар қаршисида халқларнинг туришида муҳим ҳисоблаб, минтақада сохта сионистик режимнинг ташкил этилганидан мақсад нима эканлигига ишора қилиб, шундай буюрдилар: ушбу режимни таъсис этишдан асосий мақсадлардан бири мусулмон халқлари ўртасида ихтилоф ва муаммолар яратишдир.Бироқ тарихий тажрибалар кўрсатганки, сионистик режим ноқонунийлик муаммоси билан юзмаюздир ва узоқ вақтгача мавжуд бўла олмайди.
Ул ҳазратга кўра, минтақадаги айрим мамлакатларнинг ушбу босқинчи режим билан ошкор ва яширин дипломатик алоқалари ва ёки Америка элчихонасини Байтулмуқаддасга кўчиргани сионистик режим муаммоларини ҳал қилолмайди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг таъкидлашларича, сионистик режимнинг нобуд этиш билан Ислом уммати ўзининг ваҳдати ва иззатини қўлга киритади.