август 30, 2016 13:20 Asia/Tashkent
  • Футзал бўйича Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг ўртоқлик учрашувида 6-3 ҳисобида Эрон жамоаси ғалаба қозонди

Футзал бўйича Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг ўртоқлик учрашувида 6-3 ҳисобида Эрон жамоаси ғалаба қозонди

Футзал бўйича Эрон ислом жумҳурияти ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг Эроннинг Машҳад шаҳрида ўтказил ўртоқлик учрашувида 6-3 ҳисобида Эрон миллий терма жамоаси ғалаба қозонди.

Эронда бўлиб турган Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпионига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам йирик ҳисобда енгилди — 3:6. 28 август куни бўлиб ўтган биринчи ўйинда 0:3 ҳисоби қайд этилган эди.

Футзал терма жамоасининг мағлубияти ҳақида ЎФФ матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистонликлар томонидан урилган голларга Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Чориев ва Жавлон Аноров муаллифлик қилган.

Ўртоқлик учрашуви
29 август, душанба
Эрон — Ўзбекистон 6:3
Голлар: Фарҳод Таваккалий, 2 (1:0). Фарҳод Абдумавлонов, 7 (1:1). Ҳуссайн Тойибий, 9 (2:1). Даврон Чориев, 16 (2:2). Қудрат Баҳодурий, 19 (3:2). Ҳуссайн Тойибий, 29 (4:2). Жавлон Аноров, 33 (4:3). Маҳдий Жовид, 39 (5:3). Маҳдий Жовид, 40 (6:3).
Эрон: Алиризо Самимий, Сапеҳр Муҳаммадий —Жавод Исфандиёрий, Муҳаммад Кешоварз, Ҳамид Аҳмадий, Фарҳад Таваккалий, Саид Афшор, Муҳаммад Риза Сангсўфидий, Қудрат Баҳодурий, Аҳмад Исмоилпур, Афшин Козимий, Муҳаммад Тоҳирий, Меҳран Алихадр, Саид Аббосий, Маҳдий Жовид, Ҳуссайн Тойибий, Беҳруз Жафарий, Муҳаммад Шожарий.
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Акмал Ҳазраткулов —Нодир Элибоев, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Дилшод Раҳматов, Дилшод Ирсалиев, Фарҳод Абдумавлонов, Феруз Фаҳриддинов, Шуҳрат Тожибоев, Даврон Чориев, Машраб Одилов, Илҳом Ҳамроев.

 

Ёрлиқ