Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Сионистик режимнинг йўқ бўлиши ҳақидаги баёнотлари
(last modified Sun, 17 Jun 2018 06:56:49 GMT )
июн 17, 2018 11:56 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Рамазон ҳайити муносабати билан исломий мамлакатлар элчилари ва тизим масъуллари ҳамда турли табақадаги одамлар билан учрашган чоғларида, Сионистик режимни минтақада ва исломий мамлакатлар ўртасидаги ихтилофларни келтириб чиқаришда асосий омил деб атадилар

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг мусулмонлар ҳиммати билан Сионистик режимнинг йўқ бўлиши ҳақидаги баёнотлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари Рамазон ҳайити муносабати билан исломий мамлакатлар элчилари ва тизим масъуллари ҳамда турли табақадаги одамлар билан учрашган чоғларида, Сионистик режимни минтақада ва исломий мамлакатлар ўртасидаги ихтилофларни келтириб чиқаришда асосий омил деб атадилар. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари жума куни ушбу учрашувда исломий уммат ва исломий жамиятнинг қадр-қиммати ва шараф омилларидан энг муҳимларидан бирини, бирлик ва ҳамжиҳатлик ҳамда ихтилофларни барҳам беришда деб атадилар. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Сионистик режимнинг муаммоси ботил асосларга кўра ташкил этилганлиги боис, ноқонуний режим ҳисобланади. Шунинг учун, илоҳий тавфиқ билан ва мусулмон халқларининг ҳиммати билан Сионистик режим албатта барҳам топади ва йўқ бўлиб кетади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, ҳамма тарихий тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, ноқонуний барпо этилган сионистик режим ҳеч қачон абадий бўлмайди ва таназзулга учрайди.

   Англия Осиёнинг ғарбий минтақасида Сионистик режимга асос солганидан кейин, Ислом дунёсида бадбахтлик шаклланди ва исломий мамлакатлар ўртасида тўқнашувлар ва ихтилофларни келтириб чиқаришга туртки берди. Исроил режими ёлғон ва уйдирмаларга биноан, она юрт деб Фаластинда ташкил этилди. Шундан сўнг, Фаластин халқининг мажбурий кўчишларига ва ишғогарлик ҳаракатларининг шиддатли тус олишига, жиноятларнинг бардавом бўлишига ҳамда исломий мамлакатлар ўртасида келишмовчиликлар ва низолар келиб чиқишига замин яратилди. Мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳисобланадиган Қудснинг ишғол этилиши, мусулмонлар ўртасида ихтилофлар келтириб чиқариш мақсадида амалга ошган. Бу ишлар эса Англиянинг сиёсий фаолиятларига бориб тақалади. Шунингдек, ўтган етмиш йилда Исроил режимининг ёвуз ва жирканч ҳаёти турли йўллар ва усуллар билан давом этмоқда. Сионистик режим зўравонлик, таҳдид қилиш ва оммавий қотилликлар содир этиш ҳамда бир халқнинг ўз юртидан чиқариб юборишга асосланиб шаклланди. Айни пайтдаги шароитда куч ишлатиб ва қирғин ҳаракатларини амалга ошириш билан ушбу режимни қонуний эътироф этишнинг имкони йўқ. Фаластин халқининг муқовамат ҳаракатларининг давом этиши ва муросага келиш жараёнларининг барҳам топиши, Исроил режимининг боқий қолмаслининг нишоналарини кўрсатмоқда.

    Бази бир арабларнинг “Аср муомаласи” лойиҳаси доирасида Исроил режими билан муносабатларни оддийлаштириш учун уринишлари, Исроил режимининг мавжудлигини қонунийлаштириш мақсадида амалга ошмоқда. Ушбу режим минтақада ҳеч қандай тарихий нисбатга эга эмас. Зўравонлик ва одамларни оммавий қирғин қилиш билан Фаластиннинг географиясини ўзгартириб бўлмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда, Фаластин картасини жаҳон географиясининг тарихий хотирасидан ўчириб бўлмайди. Сионистик режимга қарши бўлган Яҳудийлар халқаро гуруҳининг матбуот вакили Хохом Давид Вайс Прес ТВ билан ўтказган суҳбатида шундай таъкидладики, Исроилнинг мавжудлиги ноқонуний бўлиб, тавротга зиддир. Фаластин юртини ишғол этиш илоҳий дастур ва тавротга қаршидир. Яҳудийлар халқаро гуруҳининг матбуот котиби, мазлум Фаластин халқининг муқовамат ҳаракатларини ҳимоя қилиб, Сионистик режимнинг Ғазо секторидаги жиноятларини кескин қоралади.

     Унга кўра, Исроил мавжудлиги нафақат ғайриқонуний ҳисобланади, балки ушбу режим халқа зулм ўтказади ва Фаластин миллатини қирғин қилади. Исроил режимининг мавжудлиги Фаластин аҳолисини қатли ом қилиш билан рўёбга чиқди ва айни пайтда ҳам ушбу оммавий ўлдиришлар давом этмоқда. Сионистик режимнинг ушбу жиноятлари сўнги пайтларда, айрим арабларнинг хиёнати билан янада авж олди ва янгича тус олди. Сионистлар томонидан Ғазо секторида Фаластин халқининг наслини йўқ қилишлари ва ишғолгарлик ҳаракатлари билан бир пайтда, айрим араблар Америка қўшма штатларининг ҳимояси остида Исроил режими билан алоқа ўрнатишди ва АҚШнинг Телавивдаги элчихонасининг Қудсга кўчирилишини қўллаб қувватлашди. Арабларнинг Исроил билан муроса қилишлари ва Америка элчихонасининг Қудсга кўчирилиши Аср муоамаласи доирасида амалга ошган янги фитналарга бориб тақалади. Бунинг натижаси эса, Некбат кунидан ҳам оғирроқ бўлди. Бу ишларнинг ортида эса, Қудс ва Фаластин масаласини омма афкоридан узоқлаштириш ва униттириш бўлиб, сохта Исроил режимининг қонуний тан олиниши учун замин яратишдир. Исроиллик Шарқшунос Шемрат Маъир Саудия арабистонининг Аср муоамаласи жараёнидаги роли ҳақида шундай фикр билдирдики, Аср муоамаласи Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг махсус режаси бўлиб, Саудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон ушбу лойиҳани амалий қилиш учун муҳим тарафни ташкил этади.

     Аммо, исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлаганларидек, мустабидларнинг минтақадаги бугунги сиёсатлари мусулмонлар ўртасида ва исломий мамлакатлар ўртасида ихтилоф ва зиддиятлар келтириб чиқаришга қаратилган бўлиб, жиноятчи америкаликлар ва сионистларнинг шу каби сиёсатларига қарши кураш олиб боришнинг бирдан бир йўли бу, душман режаларини билиб олиш ва ушбу фитналарга қарши курашда қатъиятлик кўрсатишдир. Ушбу йўлда мусулмон халқлари ўзларининг саъй-ҳаракатларини ва ғайратларини янада кучайтиришлари талаб этилади ҳамда Фаластин масаласида Сионистик режимга қарши ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан курашиш лозим бўлади.          

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ