Али Шамхоний Афғонистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
(last modified Tue, 30 Aug 2016 14:13:33 GMT )
август 30, 2016 19:13 Asia/Tashkent
  • Шамхоний ва Салоҳиддин Раббоний
    Шамхоний ва Салоҳиддин Раббоний

Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби, минтақада террорчилик гуруҳларга қарши курашни кучайтиришни таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Теҳронда Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан суҳбатида, минтақа ва халқаро миқёсида фаол ва лозим бўлган чора тадбирлар кўриб чиқилиши билан  террорчилик гуруҳлар хусусан ИШИД такфирий гуруҳи ва уни молиялаштирадиган гуруҳларга қарши кураш олиб бориш керак деб таъкидлади.

Шамхоний шунингдек, минтақадаги бўҳронлар хусусан такфирий ва террорчилик гуруҳлар томонидан вужудга келтирилган муаммоларга тўхталиб,  сионистик режим хатари, ҳамда терроризмга қарши кураш баҳонаси билан АҚШнинг минтақадаги ҳузури ва мустамликачиликка асосланган сиёсатлари  ҳам  исломий мамлакталарнинг муҳим ва биринчи галдаги муаммолари бўлиб қолмоқда деб қўшимча қилди.

Афғонистон ташқи ишлар вазири ҳам бу учрашувда  Афғонистон муаммоларига ечим топиш учун Эроннинг ижобий фаолиятларини қадрлаб, қўшний мамлакатлар билан ҳамкорликларни кенгайтириш ёнида терроризм ва экстремизмга қарши кураш олиб боришда ҳам дўст ва қўшний мамлакатлар билан сиёсий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликларни кучайтириш мавзулари Афғонистоннинг энг асосий сиёсатлари ва хатти ҳаракатларидандир деб айтди.