Руҳоний Эрдўғонни Туркия президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади
-
Руҳоний Эрдўғонни Туркия президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркия президенти этиб қайта сайлангани муносабати билан табрик мактубини йўллади.
Ҳасан Руҳоний ушбу мактубида янги президентлик даврида Эрон ислом жумҳурияти ва Туркия ўртасида дўстона ва биродарлик алоқаларининг олдингидан кўра янада мустаҳкам бўлишини ва яқин ҳамкорликлар ҳамда икки юртнинг минтақадаги ва ислом оламидаги воқеаларга бўлган муносабатларида масъулият билан ёндашишлари умид билдирди.
Шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилишда ва муаммоларни ҳал этиш учун кўпроқ имкониятлар яратилишига умидвор бўлди.
Ҳасан Руҳоний Туркия халқига саломатлик, муваффақият, ифтихор, бах-саодат ва улкан фаровонлик тилаб қолди.
Туркияда 24 июн якшанба кунида бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
Туркия Олий сайлов комиссияси раҳбари Сади Гювен мамлакат етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон президент сайловида мутлақ кўпчилик овозга эга бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, комиссия бюллетенларнинг 97,7 фоизини ҳисоблаб чиққан, ҳисоб-китоблар натижалари бўйича Эрдўғон мутлақ кўпчилик овозни қўлга киритган.
Эрдўғон 52,5 фоиз овоз билан 1-турнинг ўзида ғолиб бўлди. Парламент сайловларида ҳам ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси 42,4 фоиз овоз тўплаган, Миллий ҳаракат партияси эса 11,3 фоиз овоз тўплаган.
Шу тариқа бу партияларни бирлаштирувчи Халқ альянси парламентда кўпчилик ўринни олади.