Эрон ички ишлар вазири Қирғизистонга сафар қилади
(last modified Mon, 25 Jun 2018 12:55:21 GMT )
июн 25, 2018 17:55 Asia/Tashkent
  • Эрон ички ишлар вазири Қирғизистонга сафар қилади
    Эрон ички ишлар вазири Қирғизистонга сафар қилади

Рамазон Шижоъий Киёсрий якшанба куни шундай айтдики, Эрон ички ишлар вазири ушбу икки кунлик сафарида Қирғизистон ички ишлар вазири билан учрашиб суҳбат ўтказишидан ташқари, Бош вазирнинг ўринбосари ва Фавқулотда вазиятлар вазири билан ҳам учрашади. 

Эрон ички ишлар вазирлигининг халқаро ишлар бўйича ва ахборот маркази раисининг маълум қилишича, Абдурризо Раҳмоний Фазлий эртага сешанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига сафар қилади. 

Рамазон Шижоъий Киёсрий якшанба куни шундай айтдики, Эрон ички ишлар вазири ушбу икки кунлик сафарида Қирғизистон ички ишлар вазири билан учрашиб суҳбат ўтказишидан ташқари, Бош вазирнинг ўринбосари ва Фавқулотда вазиятлар вазири билан ҳам учрашади. 

Эрон ички ишлар вазирлигининг халқаро ишлар бўйича ва ахборот маркази раисининг қўшимча қилишича, ушбу сафарда икки мамлакат ўртасида хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақидаги меморандум имзоланиши кўзда тутилган. 

Шунингдек унга кўра, Эрон ички ишлар вазири Қирғизистон полициясининг махсус бўлинмалари қароргоҳига ва наркотик моддаларга қарши курашиш ташкилотининг штабига ташриф буюради.  

Ёрлиқ