Эрон ва Ўзбекистоннинг янги саноат ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликлари
Эрон саноат, маъдан ва тижорат вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон республикаси ташқи савдо вазири икки мамлакатнинг янги саноат, озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди.
Мансур Муаззамий чоршанба куни Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан Теҳронда учрашганида икки юрт ўртасидаги келишувларга ва Эрон ислом жумҳурияти президентининг келгусида Ўзбекистонга қиладиган сафарига ишора қилиб, Ўзбекистон саноат лойиҳаларининг Эрон томонидан ижро этилиши учун тезроқ якунланишини истади.
Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳам ушбу учрашувда Ўзбекистоннинг Эрон билан саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш ишлари диққат марказида турганлигини ва эронлик ширкатларнинг озиқ-овқат саноатида ва тикув машиналари, дори ишлаб чиқариш, янги саноат ва энергетика тармоғидаги имкониятларидан фойдаланишга қизиқиши юқори эканлигина қайд этиб ўтди.
Эрон саноатини модернизация қилиш ва ривожлантириш ташкилоти икки мамлакатнинг саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича мувофиқлаштириш масъулиятини ўз зиммасига олди.
Эрон тижоратини ривожлантириш ташкилотининг статистика маълумотларига кўра, ўтган 2017 йилда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги тижорат айирбошлаш ҳажми 227 миллион доллар бўлган. Эроннинг ушбу йилдаги тижорат баланси 47 миллион долларга ижобий баҳоланди.