Бандар Аббосда Эроннинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи очилади
(last modified Wed, 27 Jun 2018 13:32:32 GMT )
июн 27, 2018 18:32 Asia/Tashkent
  • Бандар Аббосда Эроннинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи очилади
    Бандар Аббосда Эроннинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи очилади

Эртага пайшанба куни Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний томонидан Эрон жанубидаги Бандар Аббосда Эроннинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи очилади. 

Эроннинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи эртага пайшанба куни Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний томонидан Эрон жанубидаги Бандар Аббосда очилади. 

Тасним агентлиги тарқатган хабарга кўра, Форс кўрфази юлдузи бўлмиш нефтни қайта ишлаш заводининг иккинчи фазасида 12 миллион литр бензин ишлаб чиқариш билан ушбу нефтни қайта ишлаш заводида кунлик бензин ишлаб чиқариш ҳажми 24 миллион литрга етган бўлса, мамлакат бўйлаб эса 92 миллион литрга етади. Ушбу миқдор Эронни бензинга бўлган ички эҳтиёжини тўла қондиради. 

Эрон нефт маҳсулотлари сектори ва нефтни қайта ишлаш миллий ширкатининг бош директори Алиризо Содеқ Ободийга кўра, Форс кўрфази юлдузи номли нефтни қайта ишлаш заводида бензин ишлаб чиқариш ва унинг сифати жаҳон стандартларига биноан Евро-5 ҳисобланади.      

Ёрлиқ