Эрон ва Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликлар кўлами янада кенгаймоқда
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Ўзбекистон билан сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий соҳада икки томонлама ҳамкорлик қилишни кенгайтириш учун тайёр эканлигини эълон қилиб шундай таъкидладики, Эрон ва Ўзбекистон Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликлар кўламини янада ошириш йўлида бир-бирига ўзаро ишончли шерик эканлигини кўрсата олади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Эрон ва Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликлар кўламининг кенгайиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Ўзбекистон билан сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий соҳада икки томонлама ҳамкорлик қилишни кенгайтириш учун тайёр эканлигини эълон қилиб шундай таъкидладики, Эрон ва Ўзбекистон Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликлар кўламини янада ошириш йўлида бир-бирига ўзаро ишончли шерик эканлигини кўрсата олади. Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Али Шамхоний сешанба куни Теҳронга сафар қилган Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашган чоғида Афғонистонда сиёсий, хавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги бўҳронларнинг янада кескин тус олиши ва НАТО аъзоларининг ушбу мамлакатда нотинчликлар келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатларини хавотирланишга сабаб бўлувчи омил деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтириш йўли билан ва Афғонистон миллий бирлик давлатини қўллаб-қувватлаш орқали ушбу мамлакатнинг хавфсизлик ва иқтисодий шароитини яхшилашга кўмак қилиши мумкин.
Терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши барча томонлама кураш зарурлиги минтақадаги муштарак муаммо сифатида Эрон ва Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котиблари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатларнинг диққат марказидан жой олди. Али Шамхоний минтақадаги муштарак муаммолар ҳисобланмиш терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамма томонлама кураш олиб бориш зарурлигини таъкидлаб шундай айтдики, ваҳобийлик, такфирчи терроризмнинг асосий ғояси бўлиб, ушбу идеологияга биноан ИШИД террорчилик гуруҳи жаҳоннинг айрим қудратлари лойиҳаси билан ва минтақа мамлакатларининг бази бир нодон расмийлари томонидан ташкил этилди ва қўллаб қувватланди. Шамхоний томонидан бу хусусда таъкидланган муҳим жиҳати шундаки, Америка қўшма штатларининг терроризмга қарши кураш баҳонаси билан минтақа мамлакатларининг ички ишларига аралашуви сиёсатларини олиб бориши бўлмоқда. Шамхоний АҚШнинг минтақадаги мақсадларига ишора қилиб, терроризм воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш Американинг стратегик сиёсатларининг намунаси деб атади.
Терроризм балоси Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан ҳамда айрим тажовузкор ва ёвуз режимлар ҳамкорлигида минтақада вужудга келтирилди. Шундан сўнг, минтақадан ташқаридаги давлатлар ва уларнинг ҳарбий кучларининг хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан минтақага кириб олишлари натижасида, нотинчликлар ва беқарорликлар кўлами янада кенгайди. Ушбу ҳаракатлар давомида 2001 йил 11-сентябр воқеасини бир восита сифатида фойдаланиш билан, Америка қўшма штатлари Афғонистонга ҳужум қилди. Шунингдек, Ироқни ишғол этиш билан ва НАТОнинг минтақада ҳарбий ва хавфсизлик муҳитини яратишдаги жараёнлар кенг тус олди. Лекин бугунги келиб, Афғонистонда нафақат барқарорлик ва осойишталик ўрнатилмади балки, ушбу мамлакатнинг хавфсизлик вазияти издан чиқди ва нотинчликлар кўлами янада кенгайди. Бундан ташқари минтақада террорризм ва экстремизм ҳаракатлари ҳам илдиз отди.
Шубҳали ҳаракатларнинг бириди, Америка томонидан ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистонга ва Марказий Осийга олиб ўтаётгани маълум бўлди. Ушбу ҳаракатлар минтақа учун яхшилик аломати эмаслигини яққол намоён этади. Шунинг учун, ўтган тажрибалардан келиб чиқиб, минтақада терроризм ва экстремизмни таг-томири билан йўқ қилиш учун қаттиқ кураш олиб бориш талаб этилади. Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудовнинг Теҳрондаги баёноти ҳам ушбу қарашларни ва нуқтаи назарларни тасдиқлайди. Негаки, у Эрон томонидан минтақа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни ҳамма томонлама мустаҳкамлаш ва янада чуқурлаштириш ҳамда барқарор хавфсизликни барпо этиш учун эълон қилинган стратегиясини шаффоф ва воқеъликка нисбатан аниқ қарашлардан иборат бўлган деб баҳолади.
Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Афғонистондаги нотинчликларни минтақадаги барча мамлакатларнинг ҳаловатини ва осойишталигини бузадиган ҳолат деб атади ҳамда ушбу нотинчликлар ва беқарорликларни бартараф этиш учун Афғонистон давлатига ёрдам бериш учун минтақавий ҳаракатлар зарурлигини таъкидлади. Марказий Осиё бўйича сиёсий масалалар эксперти Шаъийб Баҳманга кўра, Ўрта Осиё мамлакатларининг раҳбарлари терроризм ва экстремизмистик гуруҳларга қарши курашда жиддий ҳаракатларни бошлаган Эрон билан музокара ва ҳамкорлик қилишга бўлган мойиллиги янада ортмоқда. Аммо, ушбу йўналишдаги ҳаракатлар АҚШнинг бузғунчилиги ва босимларини эътиборга олинса унчалик ҳам осон кечмаслиги маълум бўлмоқда. Америка Саудия арабистонининг ҳамроҳлигида минтақада нотинчликлар келтириб чиқариш учун узоқ муддатли стратегияни режалаштирган.
Америка минтақада осойишталикни издан чиқариш ва нотинчликларни юзага келтиришни ошкора ҳимоя қилади. АҚШ ҳеч қайси бир соҳада ва йўналишда ишончга сазовор бўлмаган ва минтақа мамлакатларининг иқтисодиётига ва хавфсизлигига зарба беришни ҳамда чекловларни жорий этишни кўзлайди холос. Эроннинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги намояндаси Ғуломали Хушру ҳам Афғонистонда хавфсизликни таъминлашни ушбу мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига боғлиқ деб атади ва шундай айтдики, Эрон Афғонистонда барқарорлик ўрнатилиши ва мамлакат тараққиётини кўзлайдиган ҳар қандай лойиҳа ва саъй-ҳаракатларни қўллаб қувватлайди. Ғуломали Хушру сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Афғонистон мавзусига бағишлаб ўтказилган йиғилишда шундай айтдики, афсуски ҳанузгача Афғонистонда хавфсизлик масаласи жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Хавфсизлик вазиятини мустаҳкамлаш Афғонистонда иқтисодий-ижтимоий ривожланиш ва узоқ муддатли барқарорликнинг асосий заруриятларидан бири ҳисобланади. Эроннинг БМТдаги намояндасининг таъкидлашича, ушбу муаммоларни бартараф этиш учун Афғонистон миллий бирлик давлати халқаро ҳамжамиятнинг қатъий ва кучли ҳимоясига эҳтиёж сезади. Ушбу йўлда Эрон қўшни мамлакат сифатида Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишида ўз ҳиссасини қўшади ва қўллаб-қувватлайди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.