Эрон ва Ўзбекистон ўртасида инвестиция бўйича қўшма комитет ташкил этилади
-
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида инвестиция бўйича қўшма комитет ташкил этилади
Эрон инвестиция, иқтисодий кўмак ва технология ташкилотининг раиси минтақа мамлакатлари билан жумладан Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни Эрон ислом жумҳурияти стратегиясининг биринчи галда турадиган устувор йўналиши деб атади.
Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон инвестиция, иқтисодий кўмак ва технология ташкилотининг раиси Муҳаммад Хазоъий Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан Теҳронда учрашган чоғида шундай айтдики, Эрон ва Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳадаги манфаатлари бир-бирига жуда яқин бўлган.
Унга кўра, икки юртнинг иқтисодий ҳамкорлик кўлами Ўзбекистон ва Эроннинг олий мартабали расмийларининг жиддий иродаси ва азму қарорини эътиборга олганда унчалик ҳам етарли эмас. Шундан келиб чиқиб ушбу ҳамкорликлар кўламини янада кенгайтириш зарурий ҳисобланади.
Шунингдек, Эроннинг иқтисодий ва молиявий ишлари бўйича вазирининг ўринбосари икки юртнинг молиявий шартномалари ва сармоя киритиш қолипида ҳамкорликларининг йўл харитасини тайёрлаш учун молиявий инвестиция бўйича қўшма ишчи гуруҳини ташкил этиш юзасидан таклифни илгари сурди. Ушбу таклиф Ўзбекистон ташқи савдо вазири томонидан ижобий қабул қилинди.
У Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан Теҳронда учрашганида икки юрт ўртасидаги келишувларга ва Эрон ислом жумҳурияти президентининг келгусида Ўзбекистонга қиладиган сафарига ишора қилиб, Ўзбекистон саноат лойиҳаларининг Эрон томонидан ижро этилиши учун тезроқ якунланишини истади.
Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳам ушбу учрашувда Ўзбекистоннинг Эрон билан саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш ишлари диққат марказида турганлигини ва эронлик ширкатларнинг озиқ-овқат саноатида ва тикув машиналари, дори ишлаб чиқариш, янги саноат ва энергетика тармоғидаги имкониятларидан фойдаланишга қизиқиши юқори эканлигина қайд этиб ўтди.