Покистон ва Эроннинг ҳарбий расмийлари учрашди
(last modified Sat, 30 Jun 2018 13:11:22 GMT )
июн 30, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • Покистон ва Эроннинг ҳарбий расмийлари учрашди
    Покистон ва Эроннинг ҳарбий расмийлари учрашди

Покистон армиясининг штаб бошлиғи ва исломий инқилоб соқчилар корпусининг бош қўмондони ўринбосарининг учрашувларида чегаравий муштарак таҳдидларга қарши курашиш ва минтақавий муаммоларга қарши бирлик жабҳасини ташкил этиш таъкидланди. 

Сепоҳ Ньюз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, исломий инқилоб соқчилар корпусининг бош қўмондони ўринбосари генерал Ҳусайн Саломий шанба куни Теҳронда Покистон армиясининг штаб бошлиғи Билол Акбар билан учрашганида шундай айтдики,

Эрон ислом жумҳурияти ва Покистоннинг  ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш учун имкониятлари, бугунги ривожланган алоқалар кўламидан кўра анчаги кенгроқдир. 

Исломий инқилоб соқчилар корпусининг бош қўмондони ўринбосари Покистоннинг Яманга қарши коалицияга қўшилмаганидаги оқилона ва шижоатли қарор қабул қилишини юқори баҳолади ва ушбу мамлакат армиясининг Эрон билан муштарак чегара хавфсизлигига оид мавзуга жиддий эътибор қаратаётгани учун миннатдорчилик билдирди. У минтақадаги нотинчликларни Америка ва Сионистик режим жиноятларининг натижаси деб атади. 

Покистон армиясининг штаб бошлиғи ҳам Эронга қилган сафарида, армия ва корпуснинг юқори мартабали расмийлари билан учрашганидан хурсанд эканлигини билдириб, минтақавий хавфсизликни ўрнатишга боғлиқ имкониятларни ва чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун ўзаро саъй-ҳаракатларни янада ошириш лозимлигини таъкидлаб шундай айтдики,

Эрон ва Покистоннинг чегарада муштарак таҳдидлари бор бўлиб, икки юрт ўз манфаатларини ва манбаларини сақлаш учун аниқ ва жиддий ҳаракатларни ўзаро амалга ошириб келмоқда.