Жаҳонгирий: Америка, Сионистик режим ва Оли Сауд Эрон иқтисодиётига зарба бериш пайидалар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i35942-Жаҳонгирий_Америка_Сионистик_режим_ва_Оли_Сауд_Эрон_иқтисодиётига_зарба_бериш_пайидалар
Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий Америка, Сионистик режим ва Оли Сауд ривожланиб бораётган Эрон иқтисодини тўхтатмоқчи эканликлари, аммо мақсадларига эришолмасликларини баён этди.
(last modified 2018-08-22T17:55:49+00:00 )
июл 01, 2018 15:42 Asia/Tashkent
  • Жаҳонгирий: Америка, Сионистик режим ва Оли Сауд Эрон иқтисодиётига  зарба бериш пайидалар

Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий Америка, Сионистик режим ва Оли Сауд ривожланиб бораётган Эрон иқтисодини тўхтатмоқчи эканликлари, аммо мақсадларига эришолмасликларини баён этди.

Мухбиримизнинг маълум қилишича, якшанба куни Теҳронда "Саноат ва металлургия  миллий куни"га бағишланган маросимда иштирок этган Исҳоқ Жаҳонгирий Эроннинг иқтисодиёт фаолларига қарши  айрим мамлакатлар томонидан чекловлар жорий қилинганига ишора қилиб, илова этди: бу мамлакатлар Эронни валюта билан таъминлаш заминасида муаммолар яратишган, бироқ улар охирида минтақанинг қораюзлиларига айланишади.

Эрон президентининг биринчи муовини Эронга қарши Американинг фитналарига  ҳам ишора қилиб деди: Эрон нефтининг сотилишига тўсиқлар яратиш ва эронлик экспортчилар учун муаммолар яратиш Американинг фитналаридан бўлиб, улар Эрон иқтисодига зарба  бериш учун қўлланилмоқда. Бироқ Эрон Ислом Жумҳурияти ҳукумати ушбу фитналарни бартараф қилиш учун лозим бўлган чора-тадбирларни амалга оширмоқда.