июл 02, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Американинг жаҳонда беқарорлик келтириб чиқариш ҳаракатлари одам савдосининг кенгайиши сабаб бўлди
    Қосемий: Американинг жаҳонда беқарорлик келтириб чиқариш ҳаракатлари одам савдосининг кенгайиши сабаб бўлди

Америка ташқи ишлар вазирлигининг йиллик ҳисоботида Эрон ислом жумҳуриятига қарши одам савдоси мавзуси юзасидан асоссиз ва ғайриқонуний айбловларни илгари суришини, ғаразли мақсадларга биноан ҳамда тарафкашлик ва сиёсий мақсадлар кўзда тутилган

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, Америка ташқи ишлар вазирлигининг йиллик ҳисоботида Эрон ислом жумҳуриятига қарши одам савдоси мавзуси юзасидан асоссиз ва ғайриқонуний айбловларни илгари суришини, ғаразли мақсадларга биноан ҳамда тарафкашлик ва сиёсий мақсадлар кўзда тутилган деб атади. 

Америка ташқи ишлар вазирлиги ўзининг йиллик ҳисоботида, Эрон ислом жумҳуриятига қарши одам савдоси бўйича айбловларни илгари суриб, муҳокама қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба кунги чиқишида шундай айтдики, Америка давлати ушбу йўл билан жаҳон омма афкорини чалғитишга уринмоқда.

Негаки, Американинг ўзи Осиёнинг ғарбида ва Африкада одам савдоси бўйича уюшган жиноятчилик тармоқларининг жаҳон миқёсида жиддий равишда шаклланишида ва кенгайишида замин яратди.

Баҳром Қосемий, халқаро ҳамжамиятнинг одам савдоси мавзусида айниқса аёллар ва ёш болаларга боғлиқ вазият бўйича хавотирланишнинг кескин тус олишига ишора қилиб шундай айтдики, бир томонлама чораларни кўришлари халқаро қонун-қоидаларга зиддир.  

Ёрлиқ