АҚШнинг Форс кўрфазида Эроннинг йўловчи самолётини уриб туширишга қаратилган жинояти
(last modified Tue, 03 Jul 2018 06:30:57 GMT )
июл 03, 2018 11:30 Asia/Tashkent

АҚШнинг Винсенс ҳарбий кемаси Форс кўрфазида туриб Эроннинг Аэрбус йўловчи самолётини ракета билан нишонга олган

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "АҚШнинг Форс кўрфазида Эроннинг йўловчи самолётини уриб туширишга қаратилган жинояти”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Америка қўшма штатлари бошчилигидаги жаҳон мустабиди исломий инқилоб ғалабасининг ўтган қирқ йил даврида, Эрон халқига қарши кўплаб жиноятларни содир этди. Эроннинг йўловчи ташиш самолётига қарата амалга оширилган ҳужум ҳам Американинг инсониятга қарши жинояти ҳисобланади. 1988 йил 3 июл куни шамсий тақвим билан 1367 йил тир ойининг 12 кунида Эрон Ислом Жумҳурияти ҳаво йўлларига тегишли 655-сонли йўловчи ташувчи аэрбуси Бандар-Аббос аэропортидан Дубай йўналишида парвозни амалга ошираётган пайтида, Форс кўрфазининг сувлари ва “Ҳангом” оролининг яқинида Форс кўрфази сувларида жойлашган Америка денгиз кучларининг ҳужумига учраган. АҚШнинг Винсенс ҳарбий кемаси Форс кўрфазида туриб Эроннинг Аэрбус йўловчи самолётини ракета билан нишонга олган. Ушбу даҳшатли ҳужумда, Эрон аэрбусидаги 290 нафар йўловчиларнинг ҳаммаси, жумладан 156 нафар киши, 53 нафар аёл, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган 58 нафар ёш болалар ва 2 ёшдан кичик бўлган 8 нафар гўдак, 42 нафар Югославия, Покистон ва Ҳиндистон фуқароси шунингдек, самолёт парвози давомида бортда хизмат кўрсатувчи 16 нафар экипаж аъзолари ҳаётдан кўз юмди.

    АҚШнинг Винсенс ҳарбий кемаси капитан Уилл Рожерснинг буйруғи билан 655-сонли рейсга қарата иккита ракета отган. Натижада эса, Аэрбус самолёти радарлардан йўқолган ва Форс кўрфазининг сувларида чўккан. Бу хабар зудлик билан жаҳон оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарқалди. АҚШнинг мазкур жинояти борасида Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг раисига мактубда ҳисобот берилди. Хавфсизлик Кенгаши Эрон томонидан 1988 йил 5 июл кунида йўллаган мактубини кўриб чиққандан сўнг, Эрон йўловчи самолётининг Винсенс ҳарбий кемасидан отилган ракета билан йўқ қилинганлигидан, фақат афсусда эканлигини билдирган холос. Эрон Ислом Жумҳурияти БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотидан ташқари, АҚШ устидан Гаага судига ҳам шикоят қилган. 1996 йил 22 февралда Халқаро суд АҚШни ушбу жиноят қурбонлариниг оила аъзоларига 61 миллион доллар миқдорида товон пули тўлашга ҳукм чиқарди. Мазкур суд 2003 йил 6 ноябр кунида АҚШ Денгиз кучларининг Форс кўрфазидаги ўша пайтдаги амалиётининг ноқонуний бўлганлигини эълон қилди.

      АҚШ ҳарбий масъуллари дастлаб, Аэрбус самолёти парвоз йўлагидан ташқарида бўлганлигини ва АҚШ ҳарбий кемаси Эрон самолётини радио тармоқ орқали 7 маротаба  огоҳлантирилгани, аммо жавоб олмаганлиги ҳақида иддао қилди. Бу иддао бутунлай нотўғри эди, чунки самолётнинг қолдиқлари ва йўловчилар жасадлари Ҳенгом ороли қирғоқлари атрофидаги сувларга, Эрон ҳудудига тушган эди. Бу жой Бандар-Аббос – Дубай халқаро ҳаво йўлагининг остида жойлашган ва самолёт кўзланган йўналишда ҳаракатланганлигини кўрсатар эди. Тўрт йилдан сўнг Нью-Йорк Таймс газетаси шундай ёздики, АҚШнинг Винсенс ҳарбий кемаси халқаро сувларда эмас, балки Эрон континентал шелфи сувларида бўлган ва АҚШ мудофаа вазирлиги ўша пайтда бу ҳақиқатни яширган. Рейган даврида ҳам АҚШ армияси қўшма штабининг раиси адмирал Уилям Кроу ҳам Винсенс ҳарбий кемаси Эрон сувларига кирганлиги борасида очиқ ойдин айтган. Аэрбус йўловчи самолёти ҳажм, шакл ва учиш қудрати жиҳатидан Ф-14 ҳарбий самолётидан тамомила фарқланади ҳамда савдо ва йўловчи самолётларининг оғзаки алоқа ва навигация алоқасини эътиборга олган ҳолда АҚШ харбий кемаси осонлик билан учувчининг сўзлашувини тинглаш билан, унинг йўловчи самолёт эканлигини аниқлаб олиши мумкин эди.

     Ушбу жиноятни беркитишга қаратилган ҳийла-найранглар фош этилганидан сўнг, АҚШ масъуллари мазкур жиноятни изоҳлаш учун бир-бирига зид бўлган қарама-қарши далилларни муҳокама қилиш учун ўртага қўйдилар ва ушбу ғаразли ишларини хато бўлган деб кўрсатишга ҳаракат қилишди. Мазкур ҳужумдан олти ҳафтадан сўнг АҚШ мудофаа вазирлиги 150 саҳифадан иборат ҳисоботни тақдим этиб, унда самолётнинг уриб туширилишини қайғули ва афсусланарли бир тасодифий ҳодиса деб атади ва уни жанг мобайнида содир бўладиган хатолардан деб ҳисоблади. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муносабати ҳам фақат афсусланиш билан чекланган эди ва 616-резолюциянинг бириинчи бандида унга ишора қилинган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши 1988 йил 30 июл куни Эроннинг ўша пайтдаги Ташқи ишлар вазири доктор Вилоятийнинг ва АҚШ вакилининг 3831-сонли йиғилишдаги сўзларини тинглагандан сўнг, таклиф этилган резолюция лойиҳасини қабул қилди. Резолюциянинг бандларидан бирида қайд этилишича, Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг ҳарбий кемасидан отилган ракета Эроннинг йўловчи самолётининг уруб туширганидан ва бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмганидан чуқур афсусда эканлигини изҳор этган.

     "Ҳақиқатан нима бўлди?" номли интернет сайтининг ёзишича, АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Рейганнинг ўринбосари Жорж Буш бу жиноят борасида қуйидагича изҳор этган: "Мен асло АҚШ томонидан кечирим сўрамайман. Мен ким нима иш қилганига аҳамият бермайман." Мазкур сайтнинг ёзишича, Винсенс ҳарбий кемаси командасининг барча аъзолари медаллар билан тақдирланган. Улар денгиз кучларининг бу медалларини "Қаҳрамонона ютуқ" ҳамда "Обрў-эътибор ва иззат нафсини сақлаш қудрати" сифатида Капитан Рожерс ва вице-адмирал Лостигга беришди. Рожерс нафақага чиққандан сўнг ёзган хотиралари китобида мазкур фожиадан фақат афсусланиш изҳор этиш билан чекланиб қолган ва ҳатто бу жиноятнинг хато бўлганидан ва кечирим сўрашдан ўзини тийган. АҚШ масъулларининг бу позициялари янгилик эмас, албатта. АҚШ сиёсатчиларининг "иш"и Япониянинг Ҳиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлаганларидан буён шу даражада оғир ва даҳшатли бўлганки, ҳатто йўловчи самолётга ҳужум қилиш улар учун енгил бир жиноят ҳисобланган. Эрон халқи бу жиноятни бир хато эмас, балки кечириб бўлмас жиноят деб ҳисоблайди ва асло унитмайди.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.    Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ