Швейцария Баржомни қӯллаб-қувватлашини изҳор қилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i36007
Швейцария президенти Эрон Ядровий келишувини дипломатиянинг улкан ютуғи деб атаб, мамлакати бу келишувни қӯллаб-қувватлашини баён қилди
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июл 03, 2018 16:51 Asia/Tashkent
  • Швейцария Баржомни қӯллаб-қувватлашини изҳор қилди

Швейцария президенти Эрон Ядровий келишувини дипломатиянинг улкан ютуғи деб атаб, мамлакати бу келишувни қӯллаб-қувватлашини баён қилди

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра  Швейцария президенти Ален Берсе Берн шаҳрида Эрон Ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний иштирокида ӯтказилган иқтисодий анжуманда деди: Швейцария Баржом келишувини қӯллаб-қувватлайди, зеро у дипломатиянинг улкан ютуғидир. Биз бу тарихий келишувга имзо чеккан тарафлардан унга оғишмай амал қилишларини сӯраймиз.

Швейцария президенти шунингдек, илова қилди: барча соҳаларда муваффақиятли муносабатлар ӯрнатишда Эрон тамаддуни ва эронликларнинг юксак маданияти муҳим кафолатдир. Мамлакатларимиз илмий-техника соҳасида бевосита ҳамкорлик қилиши лозим. Биз юк ташиш, соғлиқни сақлаш ва илмий ҳамкорликлар соҳасида янги келишувларни имзолаш ниятидамиз.