Арабистоннинг Ямандаги шармандаликлари
Саудия бошчилигидаги тажовузкор коалиция кучлари Яманга қарши жангда хусусан ал-Ҳадийда портини бомбардимон қилишга қаратилган ҳужумларида Сионистик режимда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдаланмоқда
Қатарнинг Халиж Онлайн сайти АҚШ конгрессининг разведка комиссиясига яқин бўлган айрим манбаларга таяниб шундай маълум қилдики,
Саудия бошчилигидаги тажовузкор коалиция кучлари Яманга қарши жангда хусусан ал-Ҳадийда портини бомбардимон қилишга қаратилган ҳужумларида Сионистик режимда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдаланмоқда.
Ирна агентлигининг бугун шанба куни тарқатган хабарига кўра, Америка конгрессининг разведка комиссиясидаги, номини ошкор бўлишини истамаган огоҳ манба Халиж онлайн тармоғи билан суҳбатида шундай қўшимча қилиб ўтдики, Саудия арабистони Исроил қуролларини ишлатиш учун кўплаб мақсадларни кўзлайди.
Жумладан, ушбу жанг воситаларини синовдан ўтказиш ва унинг вайронкорлик қудратини аниқлаш ва инсон танасига қандай таъсир ўтказишини билиб олиш мақсадлари кўзда тутилган.
Ушбу ҳисоботга асосан, Саудия арабистони ҳарбий кучлари Исроил қуролларини харид қилди деган хабарларнинг тарқалишидан қўрқиб мазкур қурол-яроқлар Америка қўшма штатларида ишлаб чиқарилган деб эълон қилишди.