Руҳоний: Жаҳоннинг аксарият мамлакатлари Американинг ички қонунларига итоат қилмайди
Эрон давлати Европанинг турли мамлакатлари билан шунингдек, Хитой ва Россия ҳамда қўшни юртлар ва Осиёнинг муҳим мамлакатлари билан яхши музокараларга эга бўлиб, ушбу мамлакатларнинг аксарияти Американинг ички қонунларига бўйсинмасликларини таъкидлашган
Эрон ислом жумҳурияти президентининг маълум қилишича, Эрон давлати Европанинг турли мамлакатлари билан шунингдек, Хитой ва Россия ҳамда қўшни юртлар ва Осиёнинг муҳим мамлакатлари билан яхши музокараларга эга бўлиб, ушбу мамлакатларнинг аксарияти Американинг ички қонунларига бўйсинмасликларини таъкидлашган.
Эроннинг ижроия, суд ва қонунчилик ҳокимияти раислари шанба куни Эроннинг энг муҳим жорий масалаларини ўрганиб чиқиш учун жумладан иқтисодий масалалар ва Американинг ноқонуний санкциялари мазусига бағишлаб йиғилиш ўтказишди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мазкур йиғилиш якунида мухбирлар билан суҳбатида, Эроннинг бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлиги жараёнига ишора қилиб шундай айтдики, Американинг Эрон, минтақа ва ислом дунёсига нисбатан тутган сиёсати ва ҳатто ўзининг иттифоқчилари билан муносабати ҳам кескин ўзгарган бўлиб, бу йўлнинг охири боши берк кўчага олиб боради.
Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Доналд Трампнинг Англияга қилган сафари давомида Лондон шаҳрида халқ эътирозларига ишора қилиб шундай таъкидладики, Америка ҳокимларининг сиёсати нафақат Эрон миллатига нисбатан балки, бошқа миллатларга нисбатан ҳам ва ҳатто ўзининг шериклари билан ҳам можаро келтириб чиқаришга қаратилган бўлиб, ноқонунийдир.