Эроннинг Душанбедаги элчиси Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Эроннинг Тожикистондаги элчиси турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликлар кўламини янада кенгайтиришни истади.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эроннинг Душанбе шаҳридаги элчиси Ҳужжатуллоҳ Фиғоний Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашган чоғида икки томонлама алоқалар ҳақида ва халқаро ҳамда минтақавий масалалар хусусида суҳбат ўтказиб, фикр алмашди.
Тожикистон ташқи ишлар вазири ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг олий мартабали расмийларининг сўнги ойларда Тожкистонга уюштирган сафарига хусусан Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг ЭКО саммитида иштирок этиш учун Душанбега ташриф буюргани,
шунингдек Эрон Энергия вазирининг сув бўйича халқаро конференцияда иштирок этгани ва Эрон ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ва ҳуқуқий ишлари бўйича ўринбосари Ғуломмуҳсин Деҳқонийнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича халқаро анжуманда иштирок этиши ҳам икки томонлама ҳамкорликларнинг кенгаётганидан дарак беради деб таъкидлади.
Эрон элчиси ва Тожикистон ташқи ишлар вазири икки томонлама ҳамкорликлар кўламини ўрганиб чиқиш икки юртнинг иқтисодий қўшма ҳамкорлиги бўйича 13-комиссиясини ўтказишни таъкидлашди.