Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Ҳукумат Америка фитналарини самарасиз қила олади
(last modified Sun, 15 Jul 2018 13:37:40 GMT )
июл 15, 2018 18:37 Asia/Tashkent

Эрон ҳукумати лозим бўлган ҳаракатларни амалга оширган ҳолда мавжуд муаммолар ва Америка фитналарини бартараф қила олади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари бугун, якшанба  тонгида  Эрон Ислом Жумҳурияти президенти ва ҳукумат аъзолари билан бўлган мулоқотда  Еропада бўлган учрашувларда президент иқтидор билан амал қилганини таъкидлаб, илова этдилар:бегоналар қаршисида, айниқса, америкаликларга иқтидорни кўрсатиш лозим амалдир ва бу иш ўз вақтида, ошкора ва қатъий тарзда бажарилиши керак.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари мамлакатда мавжуд имкониятлар ва қудратларлардан жиддий тарзда фойдаланган ҳолда қатор ишларни амалга оширишни урғулаб, изҳор қилдилар: европаликлар томони Эроннинг ядровий келишувига оид лозим бўлган кафолатларни беришга вазифадордир, аммо мамлакат иқтисоди ушбу мавзуга боғланмаслиги ва пайсалга солинмаслиги лозим.

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари, жумладан, дипломатик ва хорижий алоқаларни кундан кунга кенгайтириш лозимлигини таъкидлаб,  шундай қўшимча қилдилар:  кам учрайдиган Америкага ўхшаган ҳолатлардан ташқари мамлакат алоқалари Шарқ ва Ғарб билан имкони борича мустаҳкамланиши  ва мақсад қилинган дипломатик ҳаракатлар ошиши лозим.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари мамлакат учун устувор бўлган иқтисод режасини тузиш лозимлигини ҳам урғулаб, агар иқтисод режаси тайёрланса, халқ ва иқтисодиёт фаоллари ўз вазифаларини билиб, тинчлик, субот  ва жадаллик билан ҳукуматга   ёрдам беришларини баён қилдилар.