август 23, 2023 10:11 Asia/Tashkent
  • Эронда табиблар куни: Ҳамадон шаҳридаги Абу Али ибн Сино мақбарасига сайёҳат
    Эронда табиблар куни: Ҳамадон шаҳридаги Абу Али ибн Сино мақбарасига сайёҳат

Бугун август ойининг 23 -куни Эрон Ислом Республикаси тақвимида Шайхур раис Абу Али ибн Синони хотирлаш санаси ва табиблар куни деб номланган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, Абу Али ибн Сино Катта Эроннинг машҳур файласуфларидан бири бўлиб бу эронлик олимнинг Қонун китоби дунёнинг муҳим унивресиетлаида ўқитиладиган энг машҳур тиббиёт китоб ҳам ҳисобланади.

Ушбу эронлик файласуф, табиб в мутасаввиф ҳижрий 428 йилда 58 ёшди вафот этган.

Абу Али ибн Сино мақбараси  Эроннинг ғарбидаги Ҳамадон тарихий ва маданий шаҳри марказида жойлашган  дунёдаги диққатга сазоар ва сайёҳлик масканларидан бири ҳисобланади.

Ҳар бир турист қадимий Ҳамадон шаҳрига сайёҳат қилганида  бу эронлик буюк файласуф ва табибнинг қабрига бўлишни ўз режаларида биринчи ўринга қўяди ва Эронда тиббиёт илми асосларинигг қадимий тарихи билан танишади.

Шунингдек Абу Али ибн Сино қабр минораси Қобус гумбаз минорасидан илҳом олингагн ҳолда қурилган ва бу эронлик файласуфнинг ўн икки билимини ифодаловчи 12 устунга эгадир.

Буюк шифокор ва табиб Абу Али ибн Сино қабри Эрон миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

Ҳар йили табиблар куни муносабати билан бу эронлик буюк шифокорнинг қабрини бир қанча одамлар ва сайёҳлар зиёрат қилади.

Ёрлиқ