Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази Эрон университетлари билан ҳамкорликка тайёр
Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази умумий бюджет ассамблеяси раҳбари ушбу марказ Эрон университетлари ва илмий-маданий марказлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маьлум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Сешанба куни Исфаҳон университетига (Эрон маркази) ташрифи чоғида Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази Бош бюджет ассамблеяси раҳбари Нозимхон Маҳмудов шундай деди:Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази делегациясининг Эрон ва Исфаҳонга сафари академик алмашинув ва икки давлат ўртасида имзоланган келишувларни амалга ошириш соҳасидаги илк саёҳатдир.
Маҳмудов “Ибн Сино жамғармаси”нинг Ўзбекистондаги фаолиятига тўхталиб, шундай деди:Ўзбекистон Ибн Сино жамғармасининг Эроннинг илмий марказлари билан ҳамкорлиги халқ табобати, ихтисослаштирилган учрашувлар ва кўргазмалар ўтказиш, ўқув ва тадқиқот ишларини олиб бориш каби соҳаларда ҳам бўлиши мумкин.
Исфахон университетининг маданий ва ижтимоий ишлар бўйича вице-президенти Марям Саидиён ҳам ушбу ташриф давомида шундай деди:Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази делегациясининг Эрон ва Исфаҳонда бўлиши икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятдир.
Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказининг айрим аьзолари Исфаҳонга сафари чоғида ушбу минтақадаги илмий-маданий марказлар, хусусан, Исфаҳон университетининг музей ва ҳужжат маркази ҳамда ундаги қўлёзмаларни кўздан кечирди.
Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази ислом олами сивилизацияси, маданияти ва сан’ати тарихини ўрганиш ва тадқиқ этиш мақсадида 2018-йилдан ўз фаолиятини бошлаган.