феврал 15, 2024 13:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон савдо-иқтисодий делегацияси Эроннинг Ҳамадон шаҳрига ташриф буюрди
    Ўзбекистон савдо-иқтисодий делегацияси Эроннинг Ҳамадон шаҳрига ташриф буюрди

Эроннинг Ҳамадон вилояти ҳокими Ўзбекистон ишбилармонлар делегацияси билан учрашувда ушбу провинциянинг тарихий ва табиий диққатга сазовор жойларининг хилма- хиллигига ишора қилиб, Ҳамадон шаҳри ўзбекистонлик сайёҳлари айниқса Бухоро вилояти аҳолиси учун қулай ва яхши макон эканлигини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Ҳамадан вилояти губернатори Алиризо Қосимийфарзод кеча Ўзбекистон сиёсий ва тижорат делегацияси билан учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ва ушбу мамлакат элчисининг Ҳамадонда бўлганидан хурсандмиз деб таъкидлади.

 У шунингдек  буюк олим ва шифокор Шайх- ур -раис ибн Сино  Ҳамадан билан Бухоро шаҳарларининг туташга  жойдир. Ҳамадан ва Бухоро  ўртасида туризм алоқалар йўлга қўйилган икки давлатнинг иқтисоидй ва тижорат  фаоиляти ҳам бир-бири билан алоқада бўлиши керак деб изоҳлади.

Ибн Сино мақбараси

 

Ҳамадон вилояти ҳокими ўз сўзларида Ҳамадон шаҳрини 3 минг 500 йилдан ортиқ тарих ва урбанизацияга эга бой маданий ва ёрқин заминга эга қадимий шаҳар эканлигинитэслатиб ўтди.

Ўтган йили ЮНЕСКО мутахассислари иштирокида Ҳегматона ва Ҳамадоннинг тарихий маркази иши текширилди ва 2024 -йилда жаҳон миқёсида рўйхага олинади деб қўшимча қилди Қосимийфарзод.

Ўзбекистон республикаси ишбилармон делегацияси Ҳамадон шаҳридаги Ибн Сино мақбараларини зиёрат қилиб,  Шайх- ур Раис Абу Али ибн Синонинг буюк мавқеига ҳурмат бажо келтирди.

Ёрлиқ