Ўзбекистон делегацияси эронлик тадқиқотчилар билан Ибн Сино мақоми юзасидан учрашувлар ўтказди
(last modified Sun, 23 Jul 2023 05:28:11 GMT )
июл 23, 2023 10:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон делегацияси эронлик тадқиқотчилар билан Ибн Сино мақоми юзасидан учрашувлар ўтказди
    Ўзбекистон делегацияси эронлик тадқиқотчилар билан Ибн Сино мақоми юзасидан учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон делегацияси бир гуруҳ эронлик тадқиқотчилар билан учрашувда Ибн Синонинг мақоми ва аҳамиятини муҳокама қилди.

Илмий делегация бошчилигида Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинувлар доирасида Эронга сафар қилган Ўзбекистон Ибн Сино жамғармаси Ҳамадон вилоятига ва Минглар ҳакими Абу Али Сино туғилиб ўсган жойига сафари чоғида баьзи Ибн Синошунос олимлар, маданий мутасаддилари, шунингдек, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси деректорибилан махсус ва илмий учрашувлар ўтказди.

Ҳаким Шайх ар-Раис Абу Али Сино ҳаётидан минг йилдан ортиқ вақт ўтди ва ҳали ҳам бу машҳур эрон файласуфи, олими ва шифокори Эрон тарихи ва сивилизацияси пойтахтининг мағрур ифтихори бўлиб, унинг қабри бу мамлакатнинг туризм саҳифасида порлаб туради.

Абу Али Сино ислом оламидаги энг машҳур ва нуфузли эрон миллатига мансуб файласуф ва олимлардан бири бўлиб, турли соҳаларда, хусусан, тиббиёт илми ва фалсафасида 450 та китоб ёзган ва кўпчилик уни ислом сивилизациясида ҳикмат намояндаси санаш керак, деб ҳисоблайди.

Дунёнинг буюк файласуфлари қаторидан жой олган бу бетакрор ва такрорланмас олимнинг мақбараси Ҳамадондаги унинг номи билан аталган майдон ўртасида жойлашган.

Ўзбекистондаги Ибн Сино жамғармаси раҳбари Нозимхон Маҳмудов академиклар жамоаси бошчилигида Эрон ва Ўзбекистон президентлари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлиги асосида Эронга сафар қилдилар ва Алоҳида учрашувларда Ҳамадоннинг расмийлари ва маданият мутасаддилари билан Ибн Синога асосланган маданий ва илмий мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик зарурлигини таькидлади.