июл 19, 2023 14:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳужжат ва кутубхона соҳасида Эрон тажрибасидан фойдаланади

Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази раҳбари ҳужжат ва кутубхона соҳасида Эрон тажрибасидан фойдаланишга алоҳида урғу берди.

Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази раҳбари Шоҳазим Маноров шундай деди: Эроннинг ҳужжат ва кутубхоналар соҳасидаги қимматли тажрибаларидан фойдаланиш Эронга сафарнинг энг муҳим ютуқларидан биридир. Ўзбекистон Сивилизация маркази раиси қўшимча қилди:Ўзбекистон давлати учун исломшунослик ва эроншунослик алоҳида аҳамиятга эга.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази раҳбари Шоҳазим Маноров ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Миллий кутубхонага ташриф буюриш чоғида архивлар ташкилоти ва Эрон Миллий кутубхонаси раҳбари Алиризо Мухторпур ва унинг ўринбосарлари билан суҳбатлашди.

Эрон Миллий архив ва кутубхона ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази раҳбари Шоҳазим Маноров ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация иштирок этганидан мамнунлигини билдирар экан, икки давлат ўртасидаги илмий-маданий меморандумнинг амалга оширилишини алоҳида таькидлади.

Ушбу учрашув якунида Эрон Миллий кутубхона ва ҳужжатлар ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази раҳбарига Эрон Миллий кутубхонаси эмблемасини тақдим этди.

Ёрлиқ