Исломий инқилоб муаззам раҳбари: АҚШнинг Фаластиндаги шайтоний сиёсати ҳеч қачон амалга ошмайди
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни Ҳаж ишларини ташкил этувчи масъуллар билан учрашган чоғларида шундай таъкидладиларки, Американинг Фаластинда олиб бораётган шайтоний сиёсати ҳеч қачон амалга ошмайди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни Ҳаж ишларини ташкил этувчи масъуллар билан учрашган чоғларида шундай таъкидладиларки, Американинг Фаластинда олиб бораётган шайтоний сиёсати ҳеч қачон амалга ошмайди.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари душманларнинг мусулмонларга қарши айниқса Фаластин мавзуси ва Ямандаги воқеаларга нисбатан тутган позицияларини қайд этиб шундай айтдиларки, эндиликда америкаликлар ўзларининг шайтоний номини Фаластин ҳақида Аср муомаласи деб аташди.
Аммо, улар шу нарсани билиб қўйишлари керакки, илоҳий фазлу марҳамат билан ушбу "Аср муомаласи" асло рўёбга чиқмайди ва Америка сиёсатчиларининг Фаластинга нисбатан ёмон ниятлари ва бузғунчиликлари мутлақо унитилмайди ва Қудс ҳамиша Фаластин пойтахти бўлиб қолаверади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Фаластин халқи ушбу фитналарга қарши қатъиятлик билан курашади ва мусулмон халқлари ҳам Фаластин аҳолисини қўллаб-қувватлайди.
Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, албатта Исломга ҳеч қандай алоқаси ва эътиқоди йўқ бўлган, айрим исломий давлатларнинг ахмоқлиги, жоҳиллиги ва дунёвий тамаъгирлиги боис, Американинг қурбонига айланишди.
Аммо, илоҳий тавфиқ ва илоҳий мадад билан ислом уммати ва Фаластин миллати ўз душманлари қаршисида ғалаба қозонишади ва ўша кунда сохта Сионистик режим Фаластин юртидан таг томири билан бутунлай йўқ бўлади.