Каспий денгиз соҳилидаги бешта мамлакат саммити Қозоғистонда ўтказилади
12 август куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида Каспий денгиз ҳавзаси бўйидаги бешта мамлакат саммити ўтказилади
Каспий денгиз ҳавзаси бўйидаги бешта мамлакат саммити 12 август куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказилади.
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, каспий денгиз бўйидаги мамлакатлар бўлмиш, Эрон, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия ва Туркманистон мамлакатларидан ташкил топган каспий денгиз бўйидаги мамлакатлари дипломатик каналлар орқали ушбу саммитда иштирок этиш учун тайёргарлик кўришмоқда.
Каспий денгиз бўйидаги давлатларнинг етакчилари Актауда Каспий денгизда ҳуқуқий режимни белгилаш конвенциясини имзолашлари кутилмоқда.
Каспий денгизнинг ҳуқуқий режимини тайинлаш конвенциясини тузишда, ушбу денгизга боғлиқ барча масалалар қайд этилади. Айни пайтда Каспий денгиз соҳилидаги мамлакатларнинг намояндаларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ушбу конвенцияни тузиш устида иш олиб боришмоқда.