Эрон ўзининг Тожикистонда сайёҳларга қилинган ҳужумга алоқадор эканлигини инкор қилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i36705-Эрон_ўзининг_Тожикистонда_сайёҳларга_қилинган_ҳужумга_алоқадор_эканлигини_инкор_қилди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятининг Данғара туманида хорижлик сайёҳларга қарши содир этилган террорчилик ҳодисасини кескин қоралади
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 02, 2018 11:49 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятининг Данғара туманида хорижлик сайёҳларга қарши содир этилган террорчилик ҳодисасини кескин қоралади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эроннинг Тожикистонда сайёҳларга уюштирилган ҳужумга алоқадор эканлигини инкор этиши”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Эрон ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятининг Данғара туманида хорижлик сайёҳларга қарши содир этилган террорчилик ҳодисасини кескин қоралади ва Теҳроннинг ушбу мудҳиш ҳодисани Тожикистон республикаси билан кенг қамровда ўрганиб чиқиш учун тайёр эканлигини маълум қилди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Тожикистонда чет эллик туристларга уюштирилган ҳужумдан афсусланиш билдириб, шундай таъкидладики, Эрон ислом жумҳурияти жаҳоннинг турли нуқталарида содир этиладиган террорчилик ҳаракатларини жумладан Тожикистондаги ушбу аянчли ҳодисини ҳам қоралайди. Шунингдек, Баҳром Қосемий Тожикистон ички ишлар вазирлигининг баёнотида Эронга қарши билдирилган салбий характердаги маълумотларни танқид қилиб шундай айтдики, Теҳрон Тожикистонда сайёҳларнинг ўлдирилишига алоқадор эмас.

     Эрон ислом жумҳурияти мазкур воқеага ҳар қандай алоқадорлигини ва ўз ҳудудида ҳарбий-қўпорувчилик таълими базаси мавжудлигини  қатъиян инкор қилади. Биз бўлиб ўтган воқеани кескин қоралаймиз ва тергов ишларида Тожикистон томони билан ҳамкорликка тайёрмиз", - деди у. Айни пайтда, Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари турли талқинларни кўриб чиқмоқда. Сешанба куни муассаса сайёҳларга уюштирилган ҳужумга "Тожикистон ислом уйғониш партияси" алоқадор эканлигини, теракт ижрочиларидан бири эса Эронда мафкуравий ва ҳарбий-қўпорувчилик таълимини олганлигини иддао қилган эди. Тожикистонда автомобил бостириб бориши натижасида мамлакатда велосипедда сайр қилиб юрган тўрт нафар хорижлик: икки нафар АҚШ ҳамда Нидерландия ва Швейцария фуқаролари ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

     Душанба куни сайёҳларга ҳужум қилишда иштирок этган уч нафар жиноятчи йўқ қилингани ва ҳужумга алоқадорликда гумонланиб яна бир неча киши қўлга олинганлиги маълум қилинган эди. Шубҳасизки, Эронга қарши асоссиз ва тасдиқланмаган айбловларни илгари суриш, Эрон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги биродарлик ва дўстона алоқаларига путур етказади. Тожикистон давлатининг юқори мартабали расмийлари томонидан шу каби айбловларни очиқчасига эълон қилишлари, албатта иккита мусулмон ва биродар мамлакатнинг муносабатларини издан чиқаради.  

      Тожикистоннинг айрим давлат муассасалари мамлакат жанубида юз берган террорчилик амалиётидан сўнг, даслабки тергов-суриштирув ишларини олиб бормасдан туриб, дарҳол Тожикистон ислом уйғониш партиясига қарата ва сўнгра эса, Эронга қарши айбловларни илгари сурди. Сўнги ойларда Душанбе давлати расмийлари ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари ва унсурларининг Тожикистондаги нуфузининг ортишини кўп маротаба эътироф этишган ва ўзларининг хавотирларини билдиришган эди. Дарҳақиқат, мавжуд далил ва ҳужжатлар ҳам ташқи кучларга қарашли бўлган, хусусан ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларининг Тожикистондаги таъсири ва нуфузидан далолат беради. Тожикистонда хорижлик сайёҳларга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Шунингдек, ИШИД террорчилик гуруҳи ўзига қасамёд қилган беш нафар тожикистонлик видеосини ҳам оммага эълон қилди.

       Шунга қарамай, Тожикистон давлати ушбу аччиқ ҳодисадан сўнг зудлик билан баёнот бериб, Тожикистон ислом уйғониш партияси раҳбарини Эронда таълим олганлигини иддао қилди ва Тожикистон давлатини заифлаштириш учун ушбу ишга қўл урган деб ўз айбловларини илгари сурди. Тожикистон давлати расмийларининг ушбу иддаоларига жавобан Тожикистон ислом уйғониш партиясининг сургундаги раҳбари ҳам муносабат билдириб, ушбу содир этилган террорчилик ҳаракатларида алоқаси йўқлигини таъкидлади ва шундай айтдики, Тожикистон расмийлари ушбу ҳужумни уларнинг зиммасига қўйишларидан кўзланган мақсадлари, ўзларининг сиёсий мақсадларини таъминлаш бўлган. Бу ҳақда, Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат комитети раисининг собиқ ўринбосари ва хавфсизлик ишлари бўйича эксперт Артур Мададбеков шундай айтдики,

      Тожикистон жанубида хорижлик велосипедчи сайёҳларга қарши уюштирилган террорчилик ҳужуми ИШИД террорчилик гуруҳининг минтақа мамлакатлари учун жиддий огоҳлантириш бўлади. Шунингдек ушбу террорчилик ҳодисасига ўхшаган мудҳиш воқеалар Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам рўй бериши мумкин. Ушбу содир этилган ҳодисага қарамай, Душанбе давлатининг расмийлари ўзларининг ажаблантирувчи баёнотлари билан, ушбу ҳужумда ИШИД террорчилик гуруҳининг қўли борлигини рад этишди. Аммо, Тожикистон расмийлари ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларининг ушбу ғарблик сайёҳларга қарши содир этилган ҳужумда иштирок этишларини инкор этишларидан сўнг, ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан тарқатилган видео шуни кўрсатдики, ушбу ҳужумда иштирок этганлар ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари эканлиги яққол аён бўлди.    

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.