август 04, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • Зариф ва Могерини Сингапурда учрашди
    Зариф ва Могерини Сингапурда учрашди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерини жума куни Сингапурда Жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари иттифоқига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирларининг саммити доирасида бир-бирлари билан учрашди. 

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Жавод Зариф ва Федерико Могерини ушбу учрашувларида охирги ўзгаришлар ва Американинг ноқонуний тарзда ядровий келишувдан чиқиб кетишидан сўнг Эроннинг ядровий келишувдаги имтиёзлардан фойдаланиш учун жаҳонда ҳамда Европа иттифоқи даражасида амалга оширилган чора-тадбирлар хусусида суҳбат қилишди. 

Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп жорий йилнинг 8 май кунида Эронга қарши асоссиз айбловларни такрорлаб, Вашингтоннинг ядровий келишувдан чиқишини ва олти ой муддатдан кейин ядровий санкцияларнинг қайта жорий этилишини эълон қилган эди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Сингапурда Жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари иттифоқига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирларининг 51-саммити доирасида Хитой, Австралия, Индонезия, Янги Зеландия, Филипин, Норвегия, Малайзия, Япония, Ветнам ташқи ишлар вазирлари билан шунингдек,

Сингапур бош вазири ва президенти ҳамда ташқи ишлар вазири билан учрашиб икки томонлама суҳбат ва музокараларни ўтказди.     

Ёрлиқ