Қозоғистон мудофаа вазири Эрон армиясининг учувчисиз учадиган аппаратни бошқарадиган жамоаси билан учрашди
Қозоғистон мудофаа вазири Қозоғистонда ўтказилаётган Арми-2018 халқаро мусобақаларининг учинчи кунида учувчисиз учадиган аппаратларнинг мусобақалари ўтказилаётган жойга ташриф буюрди ва Эрон ислом жумҳурияти армиясининг жамоаси билан учрашиб, суҳбатлашди.
Ирна ахборот агентлигининг бугун шанба кунги хабарига кўра, Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаков Эрон жамоасининг парвоз учун мўлжалланган аппаратлари ва гуруҳини кўздан кечириб, ушбу жамоа учун Арми-2018 халқаро ҳарбий мусобақаларида муваффақиятлар тилаб қолди.
Ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун сафарбар этилган Эрон армиясининг безпилот аппаратлари гуруҳининг етакчиси Аҳмад Аҳмадий ушбу ташрифда, Арми-2018 халқаро ҳарбий мусобаларда Эрон армиясининг безпилот аппаратларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ҳисобот берди ва Қозоғистоннинг мезбонлигидан миннатдорчилик билдирди.
Эрон ислом жумҳурияти армиясининг учувчисиз учадиган самолётлари жамоаси маҳаллий ишлаб чиқарилган Сафир номли безпилот аппарати билан ушбу мусобақада иштирок этди.
АрМИ-2018“ мусобақаларида 33 давлатнинг 200 дан ортиқ жамоаси 28 йўналишда куч синашмоқда.
Россия Федерациясида “АрМИ-2018“ мусобақаларининг 17 тури, Хитойда 4 тури, Қозоғистонда 3 тури, Беларусь, Эрон, Озарбойжон ва Арманистонда биттадан тури ўтказилади. Жорий йилда Жазоир, Вьетнам, Мьянма, Покистон, Филиппин ва Судан армияси ҳарбий хизматчилари мусобақада илк бор иштирок этмоқда.