Осефий: Инсон ҳуқуқлари мавзуси исломий мамлакатларга босим ўтказиш учун бир восита бўлган
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг олдинги матбуот котибига кўра, ғарб дунёси, инсон ҳуқуқлари ниқоби остида маданиятларни йўқ қилишни кўзламоқда.
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазирлигининг олдинги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осефий бугун шанба куни Теҳронда ўтказилган инсон қадр-қиймати ва исломий инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган ахборот анжуманида шундай айтдики, афсуски бугунги кунда инсон ҳуқуқлари мавзуси исломий мамлакатларга босим ўтказиш учун бир восита бўлган.
Осефийга кўра, инсон ҳуқуқлари ғарбликлар томонидан провакацион тарзда тарғибот қилаётганидек, ғарбнинг категорияси эмас. Мулк ҳуқуқи, яшаш ҳаққи, ишлаш ҳуқуқи, тенглик ва бошқа масалалар Қуръони каримда аниқ ва юқори даражада таъкидланган.
Ғарбликлар эса, бугунги кунда инсон ҳуқуқлари ҳақида баёнот бериб, инсоний қадр-қийматни кафолатлашни ваъда беришади.
Осефийнинг айтишича, ғарбликлар инсон ҳуқуқлари баҳонасида ғарб эътиқодини бутун дунёга ёйишни исташмоқда. Агар инсон ҳуқуқлари ғарбликлар истаётганидек шаклланса, унда онгсиз ғарб маданиятига айланади.
Эроннинг олдинги дипломати, исломий жумҳуриятнинг исломий инсон ҳуқуқларини ташкил этишга қаратилган саъй-ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон инсон ҳуқуқларини тузиш ҳаракатларида иштирок этмаятган исломий мамлакатларнинг ўрнини тўлдиришга уринди. Лекин, ушбу ҳаракатлар амалга ошмади, негаки исломий юртлар мустақил эмас.