Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Форс Кўрфазиида ҳарбий машғулотлар ўтказди
Ўтган ҳафта Форс Кўрфази сувларида Исломий Инқилоб соқчилар корпуси кучларини ҳарбий машғулотлар ўтказгани тасдиқланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси наттоғи ва бу корпус оммавий алоқалар бўйича бош масъули Рамазон Шариф дедики бу ҳарбий манёвр халқаро сув йўллари хавфсизлигини назорат ва сақлаш мақсадида ҳамда Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг йиллик машғулотлари дастурлари доираида бўлиб ўтди.
Рамазон Шариф ўз сўзларида қўшимча қилиб айтдики Исломий Инқилоб соқчилар корпуси мудофаа қудратини синаб кўриш мақсадидаги ушбу ҳарибй машғулотлардан кеийн Исломий Инқилоб соқичлар корпуси бош қўмондони Муҳамадали Жаъфарий денгиз кучлари бўлинмалари ва ҳаво фазо кучлари қудратини олқишлади ва бу ҳарбий манёврни муваффақият билан ўтказилганлигига қониқиш билдирди. Генерал Муҳаммадали Жаъфарий шунингдек Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғози сув йўлларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар қандай эҳтимолий таҳдидлар ва можароларга қарши кураш олиб бориш учун мудофаавий тайёргарлик даражасини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.