Генерал Боқирий Сурия мудофаа вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Thu, 09 Aug 2018 11:43:26 GMT )
август 09, 2018 16:43 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий
    Генерал Боқирий

Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси Сурия мудофаа вазири билан телефон орқали суҳбатида Сурия давлат армиясини терорризмга қарши курашни янада кучайтириши ҳамда бу мамлакат халқини келажакда террорчилларни ўз ватанидан бутунлай чиқиб кетишига шоҳид бўлишларига умид билдирди.

"Сипоҳнюс" ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  Сурия мудофаа вазири билан телефон орқали суҳбатида  Сурия давлат армиясини бу мамлакатнинг турли минтақалари хусусан Диръо ва мамлакат жанубида қўлга киритилган ғалабалари билан табриклаб,  террорчилардан озод этилган сарзаминлар ва  минтақаларни тез орада  қайта тикланиши ҳамда  бу минтақларда иқтисодий фаолиятларни бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Сурия мудофаа вазири Али Аюб  ҳам такфирий террорчиларга қарши узоқ муддатли кураш олиб бориш жараёнида Сурия халқини ҳимоя қилишгани учун  Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Эрон давлати, халқи ва армиясига миннатдорчилик билдириб,  уруш майдонларида қозонилган ғалабаларда Эрон масъулларининг шижоатли позициялари ва ёрдамларини олқишлади.

 

Ёрлиқ