Теҳрон жума намози имом хатиби: Эрон муаммоларни муваффақият билан енгиб ўтади
(last modified Fri, 10 Aug 2018 12:31:19 GMT )
август 10, 2018 17:31 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози имом хатиби: Эрон муаммоларни муваффақият билан енгиб ўтади
    Теҳрон жума намози имом хатиби: Эрон муаммоларни муваффақият билан енгиб ўтади

Эрон ислом жумҳурияти душманнинг иқтисодий ва психологик уруши билан юзланиб турибди. Эрон ушбу муаммоларни қудрат ва муваффақият билан енгиб ўтади. 

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Эрон ислом жумҳурияти душманнинг иқтисодий ва психологик уруши билан юзланиб турибди. Эрон ушбу муаммоларни қудрат ва муваффақият билан енгиб ўтади. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний жума намозидаги хутбасида Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Эрон билан музокара ўтказиш ҳақидаги баёнотига ишора қилиб шундай айтдики,

душманнинг мақсади Эронга босим ўтказиш билан музокара ўтказишга мажбур қилиб, ўз ниятига етмоқчи. Аммо, Эрон ислом жумҳурияти босимларга қарамай ўз йўлида давом этаверади ва таслим бўлмайди. 

Теҳрон жума намози имом хатибининг маълум қилишича, Америка зўравонлик билан, Сионистлар эса ўз фитналари билан, Ол Сауд эса пул билан Ислом дунёсини муаммоларга йўлиқтирмоқчи.

Шундан келиб чиқиб, ҳушёрлик, огоҳлик, бирлик ва ҳамжиҳатлик сақлаб, барча масъуллар, одамлар, хусусий сектор соҳаси ҳам ўз вазифаларига самимона ёндашиб аниқлик ва тўғрилик билан иш олиб боришлари керак бўлади.   

Ёрлиқ