Эрон ва Россия раҳбарлари иккитомонлама, минтақавий ва халқаро миқёсидаги ҳамкорликларини таъкидладилар
(last modified Sun, 12 Aug 2018 13:41:55 GMT )
август 12, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия раҳбарлари
    Эрон ва Россия раҳбарлари

Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатлар раҳбарларининг 5- чи йиғилиши доирасида Эрон ислом жумҳурияти ва Россия президентлари иккитомонлама, минтақавий ва халқаароа ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашдилар.

Бугун Эрон пезиденти Ҳасан Руҳоний  Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотида Каспий денгизидаги Эрон ва Россиянинг қўшма ҳамкорликларини ҳар икки халқ манфаатида экналигини таъкидлади,  Каспий денгизи  тинчлик, дўстлик ҳамда ўзаро муносабатларни кучайтириш, ҳамкорлик ,ҳамда бу денгиз зоннасидаги мамлакатлар дўстлигини кучайтиришнинг асли омилига айланаши керак деб изоҳлади.

 Руҳоний ўз сўзларида қўшимча қилиб айтдики,  минтақа ва халқаро миқёсида хусусан минтақа тинчлиги ҳамда Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашда Эрон ва Россиянинг иккитомонлама ва кўптомонлама ҳамкорликлари  минтақа тинчлики ва хавфсизликига  ижобий таъсирини ўтказмоқда.Террорчиларни  таг тубидан йўқ қилишга қадар ушбу ҳамкорликлар  давом этиши керак.

Россия президенти Владимир Путин  ҳам  барча соҳаларда Россия ва Эрон давлатлари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликларга ишора қилиб, Москва давлати барча тармоқларда ҳамда икки мамлакат манфаатлари йўлида Теҳрон билан алоқалар ва муносабатларни янада кенгайтиришга тайёрдир деб таъкидлади.

Россия президенти  Баржом ядровий дастурини ўта муҳим ва халқаро миқёсидаги  келишув эканлигини таъкидлаб,  АҚШни ушбу келишувдан чиққани ортидан барча томонларни Баржом дастурини сақлашга ҳаракат қилишлари зарурлигига ишора қилар экан,  минтақа ва халқаро миқёсидаги тули мавзўлар ва масалаларни ҳал этиш борасида икки мамлакат масъулларининг маслаҳатлашувлари ва ҳамкорликларини зарурий бир амр эканлигини баён этди.