Руҳоний: Каспий денигизининг хавфсизлиги бу денгиз ҳуқуқий режими конвенсиясининг ютуқларидандир
(last modified Sun, 12 Aug 2018 14:08:30 GMT )
август 12, 2018 19:08 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурияти президенти дедики Каспий денгизи ҳуқуқий режими конвенсиясини имзоланиши бу денгиз зоннасидаги мамлакатлар алоқаларини яхшилаш ва минтақа тинчлиги ва хавфсизлигини кучайтириш йўлидаги янги одим ҳисобланади.

Бугун Каспий денгизи ҳуқуқий режими конвенсиясини имзоланганидан кейин Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  бу денгиз зоннасидаги 5 мамлакат раҳбарлари билан ўтказган пресс- конференция жараёнида  давлатларни яқинлашиши, миллий манфаатларни,   минтақа ва халқаро алоқаларининг тарихий эканлигини инобатга олиш 7 та ҳужжат хусусан   Каспий денгизи ҳуқуқий режими конвенсиясини имзоланишига сабаб бўлди деб таъкидлади.

Эрон президенти Каспий денгизи ҳуқуқий режими конвенсиясининг ўта муҳим ютуқларини бу денгиздаги тинчлик ва хавфсизлик эканлигигга тўхталиб,  Каспий  денигизини фақат 5 мамлакатга тегишли эканлигини , бу денгизда  хорижий мамлакатлар ҳарбий кучлари бориб келиш ҳаққига эга бўлмагани, ҳамда  бу денгиз хавфсизлиги фақат ушбу 5 мамлакат ихтиёрида эканлигини эълон қилингани Каспий денгизи хавфсизлигини таъминлананлиги маъносидадир деб аниқлик киритди.

Эрон президенти  газ ва нефт транзитини Каспий  денгизидаги мавжуд потенсиал ва имтиёзлардан эканлигини таъкидлаб,  Эрон транзит тармоғида ўта муҳим ролга эга бўлиб,  шарқ томонидан Туркманистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги ва Ғарбда Россия ва Озарбойжон республикаи билан алоқада  Европа , Марказий Осиё ва Қафқоз минтақасини Форс Кўрфази ва Уммон денгизи билан боғлаши мумкин. Бу эса шу маънодадирки Каспий денгизи  минтақа ва минтақадан ташқари мамлакатлар учун транзит йўли бўла олади.