Эрон ва Россия ахборот технологиялари бўйича алоқаларини янада кенгайтиришади
Эроннинг Москвадаги элчиси Маҳдий Санойи Россиянинг Дижитал ва оммавий алоқани ривожлантириш вазирининг ўринбосари Алексей Велин билан учрашганида, икки томон турли мавзулар ҳақида жумладан Россия алоқа вазирининг Теҳронга қилган охирги сафари хусусида суҳбат ўтказишди.
Эроннинг Москвадаги элчиси ва Россиянинг Дижитал ва оммавий алоқани ривожлантириш вазирининг ўринбосари икки мамлакатнинг коммуникация ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорлигини янада кенгайтиришни таъкидлашди.
Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эроннинг Москвадаги элчиси Маҳдий Санойи Россиянинг Дижитал ва оммавий алоқани ривожлантириш вазирининг ўринбосари Алексей Велин билан учрашганида, икки томон турли мавзулар ҳақида жумладан Россия алоқа вазирининг Теҳронга қилган охирги сафари хусусида суҳбат ўтказишди.
Шунингдек, Маҳдий Санойи ва Алексей Велин 19 сентябр куни Россиянинг Астрахан шаҳрида Каспий денгиз бўйича ўтказилиши режалаштирилга ахборот конференцияси ҳақида ва бошқа учрашувлар ҳамда икки мамлакат делегацияларининг иштирок этиши кўзда тутилган ахборот анжуманлари юзасидан фикр алмашиб олишди.