Хитойлик инвесторлар Эрон билан иқтисодий алоқаларни олдингидан кўра янада мустаҳкамламоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37006-Хитойлик_инвесторлар_Эрон_билан_иқтисодий_алоқаларни_олдингидан_кўра_янада_мустаҳкамламоқчи
Профессор Ян чоршанба куни Табризда Шарқий Озарбайжон вилоятининг ҳокими Мажид Худобахш билан учрашганида, икки тараф ҳам ўзларининг иқтисодий ҳамкорликларини олдингидан кўра янада кенгайтиришлари лозим бўлади деб айтди.
(last modified 2018-08-22T17:56:25+00:00 )
август 15, 2018 17:50 Asia/Tashkent
  • Хитойлик инвесторлар Эрон билан иқтисодий алоқаларни олдингидан кўра янада мустаҳкамламоқчи
    Хитойлик инвесторлар Эрон билан иқтисодий алоқаларни олдингидан кўра янада мустаҳкамламоқчи

Профессор Ян чоршанба куни Табризда Шарқий Озарбайжон вилоятининг ҳокими Мажид Худобахш билан учрашганида, икки тараф ҳам ўзларининг иқтисодий ҳамкорликларини олдингидан кўра янада кенгайтиришлари лозим бўлади деб айтди.

Эроннинг Табриз шаҳрига сафар қилган хитойлик инвесторлар гуруҳининг етакчисига кўра, жаҳондаги ҳозирги иқтисодий шароитни эътиборга олиб, хитойлик сармоядорлар Эрон билан иқтисодий ва тижорий алоқаларни кенгайтириш учун тайёр турибди. 

Ирна агентлигининг хабар қилишича, профессор Ян чоршанба куни Табризда Шарқий Озарбайжон вилоятининг ҳокими Мажид Худобахш билан учрашганида, икки тараф ҳам ўзларининг иқтисодий ҳамкорликларини олдингидан кўра янада кенгайтиришлари лозим бўлади деб айтди. 

Хитойлик инвесторлар гуруҳининг етакчисининг маълум қилишича, Эронга қарши жорий этилган санкцияларга қарамай, Хитой Эрон билан эришилган келишувларга содиқ қолади. 

Шарқий Озарбайжон вилоят ҳокими Мажид Худобахш ҳам ушбу учрашувда, Хитой ва Эроннинг сиёсий ва иқтисодий алоқаларига ишора қилиб,

Хитойнинг турли вилоятлари ва Эронинг шарқий Озарбайжон вилояти ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш бўйича янги даврнинг бошланишига умид билдирди.