август 18, 2018 17:36 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Хитой ташқи ишлар вазири телефон орқали суҳбат ўтказди
    Эрон ва Хитой ташқи ишлар вазири телефон орқали суҳбат ўтказди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан жума куни телефон мулоқоти ўтказди. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ван И ушбу телефон мулоқотида шундай таъкидлаб ўтдики, Хитойнинг Эрон билан алоқаси муҳим аҳамият касб этади. 

Пекин халқаро майдондаги ўзгаришларни инобатга олиб, Теҳрон билан алоқалар кўламини янада кенгайтириш учун қарор қабул қилди. 

Шунингдек, Хитой ташқи ишлар вазири ядровий келишувни халқаро майдонда муҳим ютуқ деб атади. Негаки, ушбу келишув кўп томонлама бўлиб, бир пайтнинг ўзида икки юртнинг миллий манфаатларини сақлаб қолади. 

Эрон ташқи ишлар вазири ҳам ушбу телефон орқали ўтказган суҳбатида ядровий келишувга боғлиқ охирги ўзгаришларга ишора қилиб, ушбу халқаро келишувни сақлаб қолишдаги уринишларда Хитой томонининг ролини юқори баҳолади. 

АҚШ президенти Доналд Трамп жорий йилнинг 8 май кунида Эронга қарши асоссиз айбловларни такрорлаб, Вашингтоннинг ядровий келишувдан чиқиб кетишини ва ядровий санкцияларнинг қайта жорий этилишини эълон қилган эди.  

Ёрлиқ