Эрон ва Ўзбекистонлик спортчилар осиё ўйинларида бир нечта медалларни қўлга киритишди
(last modified Wed, 22 Aug 2018 14:23:53 GMT )
август 22, 2018 19:23 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистонлик спортчилар осиё ўйинларида бир нечта медалларни қўлга киритишди
    Эрон ва Ўзбекистонлик спортчилар осиё ўйинларида бир нечта медалларни қўлга киритишди

Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари—2018 мусобақаси давом этмоқда.

Ушбу мусобаларда Эрон ва Ўзбекистонлик спортчилар бир нечта медалларни қўлга киритишмоқда. 

Бугун, 22 август кунида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида юнон-рим кураши бўйича баҳслар давом этмоқда. Юнон-рим курашидаги баҳсларда эронлик 77 килограм вазнда бўлган курашчи Муҳаммадали Геройи қирғизистонлик рақибига қарши гиламга чиқиб, уни мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.  

Шунингдек, ўзбекистонлик Ассакалов финалда 87 килограм вазнда бўлган эронлик Ҳуссайн Нурига қарши гиламга чиқиб, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Эронлик спортчи олтин медални қўлга киритди. 

Бундан ташқари эронлик таэквондочи Мирҳошим Ҳусайн ҳам финал мусобақасида ўз рақибини мағлуб этиб Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. 

Бугун Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон иккинчи олтин медалга сазовор бўлди.

Таэквондо мусобақасининг финал жангида ўзбекистонлик Никита Рафалович Жанубий Кореялик Хва Жун Лини 18:15 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Бу Ўзбекистон жамоасининг Таеквондо бўйича олган бешинчи медали бўлди. Мусобақа расмий сайтида хабар берилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон жаммоси 11та медал билан 23 та жамоа орасида 11 ўринда бормоқда.

Ёрлиқ