Осиё мусобақаларида Эрон ва Ӯзбекистон спортчиларининг бугунги муваффақиятлари
(last modified Fri, 24 Aug 2018 14:08:50 GMT )
август 24, 2018 19:08 Asia/Tashkent
  • Осиё мусобақаларида  Эрон ва Ӯзбекистон спортчиларининг бугунги муваффақиятлари

Осиё мусобақаларида бугун Эрон ва Ӯзбекистон спортчилари қуйидаги натижаларни қӯлга киритишди: Kabaddi спорти бӯйича Эроннинг эркаклар ва аёллар жамоаси 2018 йилги Осиё ӯйинлари олтин медалини қӯлга киритди.

Байдаркада сузиш  бӯйича эса хонум Нозанин Муллойи кумуш медали билан тақдирланди.

Индонезиядаги Осиё ӯйинлари мусобақасида Эрон спортчилари 12 олтин, 11 кумуш ва 8 бронза медали билан жадвалнинг тӯртинчи жойини эгаллашган.


Осиё ўйинларида бугун Ўзбекистон делегацияси ҳисобига ўнинчи кумуш медал келиб тушди.

Мусобақада велоспорт бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Холмуродов финалда 40 км масофани 57:10.52 дақиқада босиб ўтди ва 16 иштирокчи орасида иккинчи натижани қайд этиб, Осиё ўйинлари кумуш медали совриндорига айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси медалларининг умумий сони 21тага етди. Айни вақтда ўзбекистонликлар умумий рейтингда 4та олтин, 10та кумуш ва 7та бронза билан ўнинчи ўринда бормоқда.

Ёрлиқ