Осиё ўйинларида Эрон ва Ўзбекистон спортчиларнинг қўлга киритган янги медаллари
(last modified Sun, 26 Aug 2018 14:22:36 GMT )
август 26, 2018 19:22 Asia/Tashkent
  • Осиё ўйинларида
    Осиё ўйинларида

Индонезияда ўтказилаётган Осиё ўйинлари давомида эронлик спортчилар яна бир кумуш ва иккита бронза медалларни касб этишга муваффақ бўлишди.

  -61 килограмма тоифадаги аёллар ўртасида ўтказилаётган карате мусобақаларида эронлик каратечи аёл Розито Алипур  Осиё ўйинларда кумуш медалга сазовор деб топилди.

-65 килограмм тоифадаги яна бир эронлик  аёл Таҳмина Карбалоий Pencak Silat соҳасида бронза медални қўлга киритди.

Эроннинг 105 килограмм тоифидаги  оғир атлетика бўйича бошқа спортчиси  Али Ҳошимий бу мусобақаларда бронза медалга сазовр бўлди.

Аммо 105 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Руслан Нуриддинов 421 кг (191кг + 230 кг) натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

 75 кг вазн тоифасида иштирок этган Омадой Отақўзиева 237 кг натижа қайд этиб (даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 136), кумуш медал соҳибасига айланган.

Ўзбекистон каратэ жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Барно Мирзаева ҳам Осиё ўйинларида бронза медали совриндорига айланди..

Эндиликда Эрон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 39 та яъни 14 олтин, 14 кумуш ва 11 бронза ,  Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони эса 27тага етди - 6 олтин, 11 кумуш ва 10 бронза . 

Эрон умумий рейтингда 4 чи ва Ўзбекистон эса ҳамон 10 ўринда қолмоқда.

 

Ёрлиқ