Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни давлат ҳайъати аъзолари ва президент билан учрашган чоғларида, иқтисодий масалаларда ва ташқи сиёсатда шунингдек, ички бирлик ва ҳамжиҳатликдаги муҳим жиҳатларни таъкидлаб ўтдилар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг давлат ҳайъати аъзолари ва президент билан учрашгандаги баёноти” га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни давлат ҳайъати аъзолари ва президент билан учрашган чоғларида, иқтисодий масалаларда ва ташқи сиёсатда шунингдек, ички бирлик ва ҳамжиҳатликдаги муҳим жиҳатларни таъкидлаб ўтдилар. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари давлат аъзолари ва президент билан учрашгандаги нутқларида, ташқи сиёсатда қилиш керак бўлган ишлар ва иқтисодий муаммоларни қандай ҳал этилиши кераклиги ҳақида сўз юритдилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари қўшнилар билан яхшни муносабат ўрнатишни таъкидлаб ва европа мамлакатлари билан алоқа қилиш ҳақида шундай айтдиларки, европа билан музокараларни давом эттиришга ва алоқа қилишда ҳеч қандай тўсқинлик йўқлиги ва қарши эмаслигини билдириб ўтдилар. Бироқ, ушбу ишларни давом эттириш билан бирга, Эрон ҳукумати ядровий келишувни сақлаб қолиш ёки иқтисодиёт масалаларида европаликларга умид қилмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтдилар.
Ул ҳазрат, Европанинг ядровий келишув ва санкциялар каби масалаларда номуносиб ҳаракатларни амалга оширишларини танқид қилиб шундай айтдиларки, уларнинг ваъдаларига ишониб қолмасдан, жорий масалаларнинг жараёни ҳақида жиддий ёндашиш лозим. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ядровий келишувни миллий манфаатни сақлаб қолишдаги восита деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ядровий келишув мақсад эмас, балки воситадир. Агар ядровий келишув Эроннинг миллий манфаатларига мос келмаса, Теҳрон ундан чиқади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари америкаликлар сурбет масъуллар билан ҳеч қандай музокара ўтказилмаслигини таъкидлаб шундай айтдиларки, эронликларга қарши қилич кўтарган америкаликлар билан умуман музокара ўтказилмайди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз нутқларида Эрон билан музокара қилишни Американинг барча давлатлари эҳтиёж сезишган деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, улар ўзларининг монёврлари билан Эрон ислом жумҳуриятини музокара столига ўтиришга мажбур қилдик деб баҳолашмоқчи. Илгари очиқ ойдин ва ошкора айтганимиздек, америкаликлар билан ҳеч қандай музокара ўтказмаймиз.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни давлат ҳайъати аъзолари ва президент билан учрашган чоғларидаги нутқларидан келиб чиққан хулоса ва натижа шундан иборат бўлдики, муаммолардан қўрқмаслик ва шу билан бирга, ташқи сиёсатда ҳушёрлик ва донолик билан ҳамда узоқни кўзлаб фаолият олиб боришдир. Америка қўшма штатлари ўтган қирқ йил давомида исломий инқилобга ва исломий жумҳурият низомига ҳамда Эрон миллатига қарши душманчилик ҳаракатларида қўлидан келган ишни қилди. Эндиликда, АҚШнинг барча умиди ички ихтилофлар ва зиддиятлар келтириб чиқариш билан, Эронни иқтисодий босимлар таъсирида таслим бўлишга мажбур қилмоқчи. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нутқларида мамлакатнинг кўзга кўринган ва йирик иқтисодий имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, халқаро марказлар томонидан тақдим этилган ҳисоботларга таяниб шундай айтдиларки, Эрон ҳали ҳануз фойдаланмаётган имкониятлар жиҳатидан жаҳонда биринчи ўринда туради.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шундай айтдиларки, халқаро муассасаларнинг статистика маълумотларига биноан, айни пайтда Эрон ички ялпи ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан 200 дан кўпроқ мамлакатлар ўртасида 18 ўринни эгаллаб турибди. Агар ички имкониятлардан кўпроқ ва яхшироқ фойдаланилса, ушбу кўрсаткични жаҳон миқёсида янада юксалтириш мумкин. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нуқтлари, иккита муҳим жиҳатни ўз ичига қамраб олган. Биринчиси, Эрон муаммоларга дуч келган пайтларда ҳеч қачон босимларга таслим бўлмаган ва орқага чекинмаган ҳамда қийин ҳолатга тушиб қолмаган. Иккинчиси эса, Эрон ўтмишдаги тажрибаларини унитганича йўқ ва Америка кўзлаган мақсадларнинг асл моҳиятини ҳам жуда яхши билиб олган. Ҳозирги даврда ҳам Эрон халқи сабот-матонат билан ҳамда ўзига тўла ишонч билан, муаммолар ва фитналарга қарши қатъиятлик билан туради ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўлини, Европа мамлакатлари ёки ядровий келишувда иштирок этган бошқа томонларнинг амалга ошмаган ваъдаларига эмас, балки мамлакатнинг ички имкониятларига ва потенциялига таянишда деб билишади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.