Эрон ТИВ раҳбари Туркия президенти билан мулоқот қилди
(last modified Thu, 30 Aug 2018 12:36:14 GMT )
август 30, 2018 17:36 Asia/Tashkent
  • Эрон
    Эрон

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Анқара шаҳридаги учрашувида иккитомонлама муносабатлар ва Сурия ўзгаришлари масалаларини муҳокама қилишди.

Муҳамаджавод Зариф  Анқарадаги Туркиянинг ҳоким партияси -Адолат ва тараққиёт партияси идорасида бу мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиб  мулоқот қилди.

Бу учрашувда Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш -ўғлу ҳам қатнашди.

Эрон ТИВ раҳбари  туркия ик касбдоши билан учршанганида олиндан тайин этилгани мавзўлар хусусан Сурия ўзгаришлари  ҳамда Эоон шимоли ғарбидаги Табриз шаҳрида ўтказиладиган Россия, Эрон ва Туркия президентларининг учтомонлама йиғилиши юзасидан фикр алмашди.

Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш- ўғлу ҳам Твиттер саҳифасида  Зариф билан учрашганида ишора қалиб қуйидагича ёзди:  чоршанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  олдиндан эълон этилмаган сафарида Анқарага келди ва  мухбирлар тўпламида Туркия давлати ва бу мамлакат президенти  АҚШ босимлари ва санкциялари қаршисида  жасорт  ва кўринарли даражада тура олганлигини таъкидлади.

Зариф шунингдек  Эрон давлати ҳардоим Туркияни ўз қўшнийси, шунингдек минтақада учтомонлама ва кўптомонлама қўшма ҳамкорлик қиладиган давлат сифатида эканлигини таъкидлаб, Теҳрон ва Анқара ўртасидаги доимий маслаҳатлашувлар ўтказилаётгани ҳақида хабар қилди.

Сурия ўзгаришларини кўриб чиқиш борасидаги Эрон,Туркия ва Россия президентларининг учтомонлама учрашуви жорий йилнинг 7 сентябрида Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.