Баржом келишуви аъзолари мажбуриятларига амал қилишлари лозим
Эрон Ташқи ишлар вазири Баржом келишувини сақлаш учун европаликлар самарасиз баёнотлар ўрнига амал қилишлари лозимлигини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг маълум қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф МАГАТЭ эълон қилган ҳисоботга аксиламал кўрсатиб, Эрон ўзининг ядровий келишувига ҳамон содиқ қолганини баён этиб, твиттердаги саҳифасида шундай ёзди: " Агар мақсад Баржом келишувинини сақлаш бўлса, бемаврид таклифлар ўрнига шаҳомат билан олинган мажбуриятларни бажариш ва иқтисодий алоқаларни яхшилашдан ўзга чора йўқ. Ядровий келишувга амалий ҳурмат кўрсатишни давом эттириш ва ушбу мажбуриятлар борасида қуруқ сўзлашдан парҳиз қилиш фақат Эрон олдида турган вариант эмас."
Пайшанба куни МАГАТЭ ёхуд Атом Энергияси Халқаро Агентлиги Баржом келишуви имзо этилганидан кейин 12 маротаба ва ушбу келишувдан АҚШнинг чиққанидан кейин 2-бор эълон қилган ҳисоботида Эрон мазкур келишув шартларига амал қилганини таъкидлади.
МАГАТЭ ушбу ҳисоботда назарда тутилган Эроннинг ядровий марказлари экспертлар назорати остида бўлганини баён қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг саккизинчи май куни Эронга қарши бир қатор айбловларни эълон қилиб, Америка ушбу келишувдан чиққанини маълум қилган эди.