сентябр 01, 2018 17:02 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон халқини ва давлатини мустақиллик куни билан табриклади
    Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон халқини ва давлатини мустақиллик куни билан табриклади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ўзбекистон мустақиллиги куни билан Ўзбекистон давлати ва халқини табриклаб мактуб йўллади. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида шундай қайд этилган.  

Сизни миллий байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги куни билан самимий муборакбод этаман.

Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик каби эзгу анъаналарга асосланган муносабатлар юксак даражага кўтарилган.

Ишончим комил, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш шунингдек, минтақавий масалалар бўйича конструктив ҳамкорликни бундан буён ҳам фаол ривожлантирамиз.

Бу халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги интилишларимизга ҳамоҳангдир.

Сизга, мустаҳкам соғлик ва муваффақият, Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Ёрлиқ