Лавров: Москва, Теҳрон ва Анқара Сурия урушини тезроқ якунланишини истайдилар
(last modified Thu, 06 Sep 2018 13:43:42 GMT )
сентябр 06, 2018 18:43 Asia/Tashkent
  • Москва, Теҳрон ва Анқара
    Москва, Теҳрон ва Анқара

Россия ТИВ раҳбари дедики Москва, Теҳрон ва Анқара давлатлари Суриядаги урушни якунланишини талаб этмоқдалар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров   Эрон, Россия ва Туркиянинг мақсади  Сурия бўҳронини ечим топиш жараёнига кўмаклаш ва бу мамлакатдаги уруш ва тўқнашувларни якунлашдир деб эълон қилди.

Россия ТИВ раҳбари ўз сўзларида  Сурия халқи бошқа мамлакатлар дахолатидан ташқари  ўз мамлакати борасида қарор чиқаришлари керак деб қўшимча қилди.

Сергей Лавров  ўз сўзларида террорчилар  Сурия тинчлиги учун энг буюк таҳдид ҳисобланади деб айтди.

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған эртага  Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний билан учтомонлама йиғилиш ўтказиш мақсадида Теҳронга келадилар.

 

Ёрлиқ