Эрон, Россия ва Туркия президентлари учрашиб икки томонлама суҳбат ўтказишди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Туркия ва Россия президентлари билан Теҳрондаги уч томонлама саммит доираси минтақавий ва халқаро мавзулар ва масалалар ҳақида икки томонлама суҳбат ўтказди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун жума куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашганида, Эрон ва Туркия АҚШнинг санкцияларига қарши курашиш учун ўзларининг иқтисодий алоқаларини олдингидан кўра янада кенгайтириш кераклигини айтди.
Унга кўра, икки мамлакат банк алоқалари ва банкларнинг брокерлик фаолиятлари янада ривожланиши ва кенгайиши керак ҳамда муаммоларни ҳал этиш учун тегишли чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Шунингдек, Эрон президентининг маълум қилишича, Эрон ва Туркиянинг минтақадаги бошқа мамлакатлар билан жумладан Россия, Покистон ва Қатар сингари давлатлар билан кўп қиррали алоқалари минтақада хавфсизлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда кафолат беради.
Унга кўра, минтақада терроризмга қарши курашда ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари камроқ талафот кўришлари учун барча имкониятларни ишга солиш лозим бўлади.
Туркия президенти ҳам Америка қўшма штатлари давлатининг бошқа мамлакатларга нисбатан тутган позициясини ноқонуний деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики,
Эрон ва Туркия ҳозирги шароитда тижорат ва иқтисод соҳасини янада ривожлантириш учун тегишли дастурларни ишлаб чиқишлари керак ва иккала мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ишларини янада кенгайтириш талаб этилади.
Шунингдек, Эрон ва Россия президентлари ҳам ушбу уч томонлама йиғилиш доирасида учрашиб, икки томонлама алоқалар ва Сурия бўҳрони ҳамда халқаро майдондаги ўзгаришлар ва ядровий келишув ҳақида алоҳида музокара ўтказишди.